Klark
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Кларк, элементлар кларки — муайян табиий система (Ер пўсти, гидросфера, атмосфера, биосфера, умуман, Ерда ёки самовий жисмлар) таркибида кимёвий элементларнинг ўртача миқдорини билдирувчи сон. К. масса бирлигида (%, г/т ва ҳоказо) ва атомлар % ёки %п сида ифодаланади. Ер пўстини ташкил қилган турли тоғ жинсларининг кимёвий таркибига қараб уларни 16 км чуқурликка қадар тарқалганлигини ҳисобга олган ҳолда маълумотларни умумлаштириш биринчи марта америкалик олим Ф. У. Кларк (1847—1931) томонидан бажарилган (1889). Ер пўсти таркибидаги кимёвий элементларнинг Кларк аниқлаган фоиз миқдорини кейинчалик рус олими А. Е. Ферсман янада такомиллаштириб, уни Кларк сонлари ёки кларк деб аташни таклиф қилди. Ер пўстида, унинг ҳозирги замон тушунчаси бўйича сайёранинг Мохоровичич чегараси (Мохоровичич юзаси)дан юқори қисми сифатидаги қатламида элементларнинг ўртача миқдори рус олими А. П. Виноградов (1962), америка олими С. Р. Тейлор (1964), немис олими К. Г. Ведепол (1967) томонидан ҳисоблаб чиқилган. Элементлар кларкидан фойдали казилма конларида, тоғ жинсларида ёки регионларда кимёвий элементлар консентрациясининг кўп ёки камлигини қиёслашда эталон сифатида фойдаланилади. Баъзида К. термини элементларнинг конларда ёки алоҳида массив (ҳудуд)лардаги ўртача миқдори сифатида нотўғри талқин этилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |