кларнет

Кларнет [итал. Cларинетто, лотинча cларус — тиниқ (товуш) сўзидан], сопрано (ёки катта) кларнети — пуф-ламатилчали ёғоч мусиқа чолғуси. ХВИИ аср охирида юзага келган. Товуши тиниқ, ёрқин, ширали ва ёқимли. Обнус (қора) дарахти ёғочидан ва пластмассадан ясалади. Юқори қисмидаги мослама (мундштук)га камиш (ёки бамбук) тилча богланади, силиндр шаклидаги ҳаво йўли (ички канал)нинг ўз. 590–680 мм. Ҳозирги К.лар 7 тёшикли ва 20 клапанли, асосан, В ёки А созида бўлади. Диапазони д (ёки cис) — И (с4). Кичик К., бассетгорн, бас-К., контрабас-К. каби турлари ҳам манжуд.

Ижро ва ифодавий имкониятлари кенг бўлган К. якканавоз соз сифатида, камер ва эстрада ансамбллари, симфоник ва пуфлама чолғулар оркестрларида ишлатилади. Ўзбекистонда ил к К.чилар ХХ аср бошида пайдо бўлиб, 1950-йиллардан У. Ризоқулов, Б. Минин, кейинроқ К. Азимов, Б. Солиҳов, Б. Муртазоевлар танилди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил