Klaustrofobiya
Клаустрофобия бу тор ёки масофа чекланган жойлардан қўрқиш касаллигидир. Ушбу касаллик кўплаб вазиятлар, жумладан, лифтлар (айниқса сиғимга тўлиб кетганда) деразасиз хоналар ҳамда эшиклари ва деразалари ёпиқ бўлган хоналарда қўзғалиши мумкин. Ҳаттоки, ташқи томондан қулфланган хоналар, нисбатан кичикроқ машиналар ҳамда бўйинбоғли кийимлар ҳам клаустрофобия билан оғриган одамларда касаллик уйғонишига сабаб бўлиши мумкин. Одатда, клаустрофобия хавотирланиш ва бесарамжонлик юзага келиши орқали таснифланади. Бу кўпинча ваҳима ҳуружларига олиб келади. Клаустрофобия пайдо бўлиши кўплаб омиллар, жумладан, амигдала ҳажмининг қисқариши ва классик кондиционерлик билан ҳам боғлиқдир. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, дунё аҳолисининг 5-10 % фоиз қисми оғир клаустрофобия ҳолатидан азият чекади. Аммо клаустофобларнинг фақат маълум бир кичик қисми касалликка қарши қандайдир даволаниш чорасини кўришади. Клаустрофобия атамаси лотинча клауструм — „берк макон“ ва юнонча φόβος (пҳóбос, „қўрқув“) сўзларидан келиб чиққан.
Белгилар
Клаустрофобия руҳий ва хулқ-атвор бузилиши ҳисобланади. Фобиянинг ушбу тури "ваҳима хуруж қилиши" омили сифатида пайдо бўлади. Касаллик белгилари, одатда, болалик ёки ўсмирлик даврида ривожланади. Клаустрофобия, асосан, ягона — асосий аломатга эга деб ҳисобланади. Ушбу сабаб — "бўғилиш қўрқуви"дир. Қуйидаги жойлардан камида биттасида (агар бир нечта бўлмаса): кичик хоналар, МРТ ёки CАТ сканерлаш аппаратлари, автомобиллар, автобуслар, самолётлар, поэздлар, туннеллар, сув ости ғорлари, ертўлалар, лифтлар ва ғорларда ўз реаксиясини намойиш этиш эҳтимоли юқоридир.
Ёпиқ бўшлиқда қолиб кетиш ҳақида ўйлаш, тўғри нафас ололмаслик ва кислород етишмаслик ҳолатлари клаустаробияни келтириб чиқариши мумкин. Ушбу ҳис-туйғуларни қўзғатадиган омил ҳар доим ҳам бўшлиқ ролида эмас, балки кўпроқ ўша ҳудудда содир бўлиши мумкин бўлган воқеалар ривожидан қўрқишдир. Хавотир даражаси маълум бир ппо миқдорига ета бошлаганида, одам қуйидагиларни бошдан кечириши мумкин:
- терлаш ва/ёки титроқ;
- юрак уриши тезлашиши ва қон босимининг кўтарилиши
- бош айланиши, ҳушдан кетиш ва қўрқувдан музлаб қолиш
- оғиз қуриши
- гипервентилия (тез-тез нафас олиш)
- титроқ босиши ёки/ва ошқозонда „бўшлиқ“ ҳисси
- кўнгил айниши
- бош оғриғи
- уйқусизлик
- бўғилиш ҳисси
- кўкрак қафасидаги сиқилиш / кўкрак бўшлиғи оғриғи ва нафас олиш қийинлишуви
- ҳаммомдан фойдаланиш истаги
- чалкашлик ёки мўлжални аниқ ололмаслик
- зарарланиш ёки касалликлардан қўрқиш
Сабаблар
Ёпиқ жойлардан қўрқиш мантиқсиз қўрқувдир. Деразасиз хонада ўзини тасаввур қилган клострофобик (клаустрофобияга чалинган шахс) одамларнинг кўпчилиги улар хавф остида эмаслигини онгли равишда билишади. Шунга қарамасдан, улар қўрқувни ҳис қилишда давом этишади ва уларнинг кўпчилиги нима учун қўрқаётганликларини, афсуски, билишмайди.
Амигдала

Амигдала миядаги энг кичик тузилмалардан бири бўлса-да, айни пайтда у энг кучлилардан бири ҳамдир. Амигдала қўрқувни тартибга солиш ҳамда жанг ёки парвоз пайтида қўзғалувчи реаксиясини юзага келтириш учун хизмат қилади. Берилиши керак бўлган туртки қўрқинчли ҳолат билан боғлиқ бўлсагина жанг ёки парвоз ҳолати реаксияси вужудга келади.
Жанг ёки парвоз реаксиясини яратишда амигдала қуйидаги тарзда ҳаракат қилади: Амигдаланинг ичкиядролари қўрқиш жараёни ҳақида сигнал тарқата бошлайди. Ички ядролар бошқа ядроларга импулслар жўнатади ва улар нафас олиш тезлигига, жисмоний қўзғалишга, адреналин ажралишига, қон босимига, юрак уриш тезлигига, хулқ-атвор ўзгаришига ва музлашдан ҳимоя реаксияларига таъсир қила бошлашади. Ушбу реаксиялар ваҳима ҳуружида "автономик носозлик" ҳолатини юзага келтиради.

Фуми Ҳаяно томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижаси "ваҳима ҳуружи"дан азият чекадиган беморларда ўнг амигдала кичикроқ эканлигини кўрсатди. Ҳажмининг қисқариш ҳолати ички ядролар тизимига тегишли бўлган кортикомедиал ядро гуруҳи деб номланувчи структурада содир бўлади. Ушбу ҳолат ўзига хос чалкашликни келтириб чиқаради. Бу эса ўз навбатида "ваҳима ҳуружи" содир бўлган одамларда аверсив стимуллар нисбатига ғайриоддий реаксияларни келтириб чиқаради. Клострофобик одамларда ҳуружнинг ушбу тури "киши ўзини жисмонан чекланган", деб биладиган вазиятга ҳаддан ташқари урғу бериб юборишларини англатади.
Классик ўтказувчи
Клаустрофобия хавф реаксияси орқали ақлнинг қафасга тушиб қолиш ҳолати натижасида келиб чиқади. Бу кўпинча болалик давридаги руҳий травма (жароҳат)лар натижасида юзага келади. Касалликнинг илк даврлари инсон ҳаётининг исталган нуқтасида бўлиши мумкин. Бундай тажриба онгда доимий таассурот қолдириш учун бир неча марта (ёки фақат бир марта) содир бўлиши мумкин. Ларс-Гöран Öст томонидан ўтказилган тажрибада клаустрофобия иштирокчиларининг кўпчилиги уларнинг фобиялари "таъсирчанлик ҳолати натижасида орттирилган" дея хабар беришади. Кўпгина ҳолларда, клаустрофобия ўтмишдаги хотираларнинг натижаси бўлиб туюлади.
Ўтказилган тажрибалар
Болаларда (ёки катталарда) клаустрофобия пайдо бўлишига олиб келадиган умумий тажрибаларнинг бир нечта мисоллари қуйидагилардир:
- Болалар (одатда катталар) қоронғи хонада эшикни ёки чироқни топа олишолмаганда;
- Болалар қути ичида беркиниб қолиб кетишганда;
- Болалар шкафга қамалиб қолишганда;
- Болалар сузишни билишмаса ҳам чуқур ҳовузга тушиб қолишганда;
- Болалар катта оломон ичида ота-онасидан ажралиб йўқолиб қолишганда;
- Болалар бошини панжара орасига киритиб кўришади ва кейин қайтиб чиқара олишмаганда;
- Болалар тешикка эмаклаб кириб тиқилиб қолишганда ёки орқага қайтиш йўлини топа олишмаганда;
- Болалар ота-онасининг машинасида, юк машинасида ёки фургонда қолиб кетишганда;
- Болалар гавжум жойларда (синф хонаси, ертўла ва бошқалар) деразасиз ва бошқа одамлар билан учрашиб қолган ёки у йрда жазо воситаси сифатида қўйилган ҳолда бўлишганда.
Баъзи олимларнинг фикрларига кўра, "ўтмишдаги тажрибалар" атамаси туғилиш пайтига қадар қўлланиши мумкин. Жон А. Спейрернинг "Клаустрофобия ва ўлим қўрқуви" асарида клаустрофобиянинг юқори частотаси туғилиш травмаси билан боғлиқ деган хулосага келади. Унинг таъкидлашича, „юқори частотали клаустрофобия бизнинг ҳаётимиз давомида бошдан кечиришимиз мумкин бўлган энг даҳшатли тажрибалардан бири бўлиши мумкин.“ Айнан шу ҳолат билан боғлиқ аянчли дақиқаларда, чақалоқ ушбу касалликни ўзига „юқтириб олади“.
Магнит-резонанс томография (МРТ) клаустрофобияни қўзғатиши мумкин. МРТ текшируви тор трубка ичида бир муддат ҳаракациз ётишни талаб қилади. Клаустрофобия ва МРТни ўз ичига олган тадқиқотда, беморларнинг 13 фоизи процедура давомида ваҳима ҳуружини бошдан кечирганлиги аниқланган. Жараён нафақат „олдиндан мавжуд“ клаустрофобиянинг қайталаниши, балки баъзи одамларда касалликнинг бошланиши билан ҳам боғлиқдир. Жараён давомида бошдан кечирилган ваҳима ҳуружлари одамнинг вазиятга мослашувини тўхтатиши мумкин.

С.Ж. Рачман йигирма битта кончилар тажрибасини келтириб, экстремал мисол ҳақида гапиради. Ушбу 21 нафар кончилар 14 кун давомида ер остида қолиб кетишади ва шу вақт мобайнида олти нафар кончи бўғилишдан вафот этади. Улар қутқарилгандан сўнг, кончиларнинг ўн нафари ўн йил давомида ўрганилади. Бир нафар кончидан бошқа барчага тажриба қаттиқ таъсир кўрсатади. Ҳеч қандай сезиларли аломатларни ўзида акс эттирмаган ягона кончи уларнинг бошлиғи сифатида ҳаракат қилган.
Клаустрофобия бошланишига сабаб бўлиши мумкин бўлган яна бир омил бу "қабул қилинган маълумот"дир. Ауреау Wалдинг "Клаустрофобия сабаблари" асарида таъкидлаганидек, кўп одамлар, айниқса болалар ота-оналари ёки тенгдошларини кузатиб, кимдан ва нимадан қўрқиш кераклигини билиб олишади. Бу усул нафақат ўқитувчини кузатиш, балки қурбонларни кузатиш учун ҳам амал қилади. Бу кимнингдир тор бўшлиқда қолиб кетиши, бўғилиб қолиши ёки юқорида санаб ўтилган бошқа мисолларни ўз ичига олиши мумкин.
Орттирилган фобия
Клаустрофобия бутунлай, тўлиқ, ўрганилган фобия эмаслигини кўрсатадиган тадқиқотлар мавжуд. Бу туғма қўрқув эмас, балки "орттириб олинган" қўрқув бўлиши ҳам мумкин. Эрин Герслининг "Фобия: сабаблари ва даволаш усуллари" асарида айтганидек, одамлар ўзлари учун хавфли бўлган нарсалардан қўрқиш учун генетик мойилликка эгадирлар. Клаустрофобия ҳам кенг тарқалгани, эрта бошланиши, осон юзага келиши ва когнитив бўлмаган хусусиятлари туфайли ушбу тоифага кириши мумкин. Клаустрофобияга эга бўлиш эволюция пайтида ривожланган омон қолиш механизмининг бир қисми бўлиши мумкин. „Омон қолиш механизми“ деганда, бир вақтлар инсониятнинг омон қолиши учун муҳим бўлган ва ҳар қандай вақтда осонгина уйғониши мумкин бўлган тузоққа тушиш ва/ёки бўғилиш қўрқуви шакли сифати назарда тутилади. Ўтмишдаги душманлик муҳити бу каби дастурлаштирилган қўрқувни шартли рефлекс шаклига олиб келган ва шунинг учун инсон онги „хавфли стимулларнинг маълум синфларига нисбатан қўрқувни самарали тартибга солиш“ қобилиятини ривожлантирган бўлиши мумкин.
Рачман ўзининг "Фобиялар" мақоласида бу назарияга далил келтиради: У ўз мақоласида "Фобиялар, одатда, инсон ҳаётига бевосита таҳдид соладиган обектларга тааллуқлидир ва бу каби фобияларнинг аксарияти "ирсий биологик тайёргарлик" туфайли тезда пайдо бўлади, деган баёнотга қўшилади. Рачман мақоласида тушунтирганидек: "Орттирилган фобияларнинг асосий хусусиятлари шундаки, улар жуда осон юқтирилган, селектив, барқарор, биологик аҳамиятга эга ва эҳтимол (когнитив бўлмаган) омиллар натижасидир". "Юқтирилган" ва "биологик аҳамиятга эга", деганда у нафақат шахснинг саломатлиги, балки, хавфсизлиги ва омон қолишига бевосита таҳдид солувчи нарсаларга тегишли эканлигини назарда тутган. "Когнитив бўлмаган", жумласининг маъноси эса қўрқувлар онгсиз равишда юқтириб олинганини кўрсатади. Иккала омил ҳам клаустрофобия инсон онгига олдиндан дастурлаштирилган тайёр фобия эканлиги ҳақидаги назарияга ишора қилади.
Адабиётлар
- Карлсон, Неил Р. ва бошқалар. Психология: хулқ-атвор фани, 7-нашр. Аллйн ва Бекон, Пеарсон. 2010-йил.
- Ченг, Доминик Т. ва бошқалар. „Қўрқувни ифодалаш пайтида инсоннинг амигдала фаолияти“. Хулқ-атвор неврологияси. жилд. 120. Америка Психологик Ассоциацияси. 2006-йил 14-сентабр.
- Фрицчер, Лиза. " Клаустрофобия: ёпиқ жойлардан қўрқиш (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-07-07 санасида архивланган) ". Абоут.cом. Неw Ёрк Тимес компанияси. 2009-йил 21-сентабр. Веб. 2010-йил 9-сентабр.
- Герсли, Эрин. " Фобия: сабаблари ва даволаш усуллари (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-03-08 санасида архивланган) ". АллПсйч журнали. АллПсйч Онлине. 2001-йил 17-ноябр. Веб. 2010-йил 18-сентабр.
- Ҳаяно, Фуми ПҳД. ва бошқалар. "Кичикроқ амигдала ваҳима бузилиши билан оғриган беморларда ташвиш билан боғлиқ ". Психиатрия ва клиник неврология. жилд. 63, 3-сон. Япония Психиатрия ва Неврология Жамияти 2009-йил 14-май.
- Ост, Ларс-Гöран. „Клаустрофобия шкаласи: психометрик баҳолаш“. Хулқ-атвор тадқиқотлари ва терапияси 45.5 (2007): 1053-64.
- Рачман, СЖ „Клаустрофобия“, Фобияда: Назария, тадқиқот ва даволаш бўйича қўлланма. Жоҳн Wилей анд Сонс, Лтд. Баффинс Лане, Чичестер, Ғарбий Сассекс, Англия. 1997-йил.
- Рачман, СЖ " Фобиялар ". Эдуcатион.cом. Гейл гуруҳи. 2009-йил. Веб. 2010-йил 19-сентабр.
- Спейрер, Жон А. " Клаустрофобия ва ўлим қўрқуви ". Асосий психотерапия саҳифаси. Н.п. 1995-йил 3-октабр. Веб. 2010-йил 9-сентабр.
- Торп, Сюзан, Салковис, Пол М. ва Диттнер, Антония. „МРГда клаустрофобия: билимларнинг роли“. Магнит-резонанс томография. жилд. 26, 8-сон. 2008-йил 3-июн.
- Валдинг, Ауреау. " Клаустрофобия сабаблари ". Ливестронг.cом. Ливестронг фонди. 2010-йил 11-июн. Веб. 2010-йил 18-сентабр.
- "Клаустрофобияга нима сабаб бўлади? " Нейрология блоги. НортҳШоре университети соғлиқни сақлаш тизими. 2009-йил 11-июн. Веб. 2010-йил 9-сентабр.