Klavesin
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Клавесин, чембало [франсузча: cлавеcин, италянча: cембало, лотинча: cлавиcймбалум — клавишли симбала (чангеимон мусиқа чолғуси) сўзидан]— клавишли торли-тирнама мусиқа чолғуси. ХВИ асрдан маълум. Ҳозирги фортепиано (роял)нинг ўтмишдоши. Клавишлар босилиши натижасида торлари пат ёки теридан ишланган мизроблар ёрдамида тирналади, натижада жарангдор, аммо кучсиз, динамикасп деярли ўзгармайдиган товуш ҳосил қилинади. ХВИИ—ХВИИИ асрлар давомида К.нинг шакл қиёфаси ҳамда клавиатуралар сони ўзгарган, пай торлари сим торлар билан алмаштирилган, диапазони 5 октавагача кенгайган, вёрджинел, спинет, клавицитериум каби турлари вужудга келган. Бундай К.лар учун И. С. Бах, У. Бёрд, Г. Гендел, Д. Скарлатти, Ф. Кўперен, Ж. Рамо каби компо-зиторлар юксак бадиий асарлар яратишган, Англия, Франсия, Италия К. мактаблари юзага келган. ХВИИИ аср охиридан К. ўрнини фортепиано эгаллади. Лекин ХХ аср бошидан К. ҳамда айнан унинг учун мулжалланган мусиқага яна қизиқиш туғилиб, у баъзи чолғу ансамбл ҳамда оркестрлар (мас, "Туркистон" камер оркестри) таркибига киритилди[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |