Klavikord
Клавикорд (лотинча: cлавис ― „калит“ ва қадимги юнонча: χορδή — „тор“) ― клавиатурали торли зарбли-қисқичли мусиқа асбоби, ҳаммерклавир ва замонавий пианинонинг аждодларидан бири.
Клавикорд энг қадимги клавишли асбоблардан бири бўлиб, қадимги монохорддан олинган. Клавикорднинг ихтиро қилинган санаси номаълум. Биринчи марта „клавикорд“ номи 1396 йилги ҳужжатларда тилга олинган ва сақланиб қолган энг қадимги асбоб 1543-йилда Пизалик Доменик томонидан ясалган (лотинча: Домениcус Писауренсис) бўлиб, ҳозир Лейпциг мусиқа асбоблари музейида сақланади.
Клавикорддаги товуш текис каллакли металл штифтлар ― тангенталар ёрдамида чиқарилади. Клавикордда чалиш учун хос ижро усули бебунг бўлиб, бошқа клавиатура асбобларида чалиб бўлмайдиган „клавишли вибрато“ туридир. Битта тордан товуш жуда паст чиқади, шу сабабли товушни кучайтириш мақсадида ҳар бир товуш учун торларни иккилаштириш ва учлаштириш қўлланган, бу усул ўзгартирмасдан пианинода қўлланади. Вақт ўтиши билан клавикорд диапазони ўзгариб турди: дастлаб у икки ярим октава бўлган, ХВИ-аср ўрталаридан бошлаб у тўрттага кўтарилган, кейинчалик эса беш октавага тенг бўлган. Баъзан пастки октава қисқартирилган, яъни қисман диатоник бўлган.

Клавикорднинг иккита тури мавжуд: мустақил ― ҳар бир клавишга алоҳида тор тўғри келувчи тўлиқ торлар тўпламига эга ва номустақил ― тангенталар бир нечта, кўпинча, икки ё учта бўлиб, клавиш битта торнинг турли жойларига зарб берувчи қисқартирилган торлар тўпламига эга. Номустақил клавикорд қурилмаси торлар сонини сезиларли даражада камайтиришга имкон беради, аммо бунда тегишли ноталарни бир вақтнинг ўзида ижро этишнинг иложи бўлмайди. Клавикордлар, асосан, уйда мусиқа чалиш учун ишлатилган, аммо органистлар томонидан амалиётда ишлатилган бир нечта қўлда чалинувчи ва тепкили турлари ҳам бўлган[1]. Клавикорднинг ўлчами тури ва диапазонига қараб, китоб шаклидаги кичик создан тортиб, корпуси 1,5 метрли анчагина катта созларгача бўлади.
Клавикорд мусиқаси ХВИИ—ХВИИИ-асрларда ўзининг энг юқори чўққисига чиқди ва ХИХ-аср бошларида фортепиано уни тамом сиқиб чиқарди. Клавикорд учун И. С. Бах, унинг ўғли К. Ф. Э. Бах, В. А. Моцарт ва ҳатто, Л. ван Бетховен каби буюк бастакорлар томонидан асарлар яратилган.
Яна қаранг
- Фортепиано
- Клавесин
- Спинет
- Виргинел
- Муселар
Манбалар
- ↑ Клавикорд и клавесин.Этот шаблон использует устаревший параметр «название». Пожалуйста, отредактируйте эту статью, заменив «название» на «заглавие».
Адабиётлар
- Зимин П. Н.. История фортепиано и его предшественников, М., 1968.