Клерикализм (лотинча cлериcалис - черковга оид) — жамиятнинг сиёсий ва маънавий ҳаётида черков ва диннинг етакчилик ролини таъминлашга интилиш. К. тарафдорлари ўз таъсирини оммага ёйиш, уларни диний дунёқарашга эргаштиришга, турли миллий ва халқаро уюшмалар тузишга ҳаракат қиладилар. Клерикаллар айрим мамлакатлар (мас, ГФР, Италия)да йирик сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, хотин-қизлар, ёшлар ва бошқа жамоат ташкилотлари, ўқув, даволаш, хайрия муассасалари ташкил этган, ўз оммавий ахборот воситаларига эга.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил