Kliment Timiryazev
Климент Аркадевич Тимирязев [1843.22.5(3.6), Петербург 1920.28.4, Москва] — рус олими, табиацҳунос-дарвинист, ўсимликлар физиологияси мактабининг асосчиси. Петербург фанлар академияси мухбир аъзоси (1890). Д. И. Менделеев бошчилигида ўсимликларни озиқлантириш устида иш олиб борган. Германия ва Франсияда бўлиб, физика, кимё, ботаника, агрокимё ва бошқа фанлар билан шуғулланган (1868—70). Тимирязев Петров номидаги Деҳқончилик ва ўрмончилик академиясида ботаника ўқитувчиси (1870—92), ординар профессор 1875, Москва университетида профессор (1878-йилдан).
Тимирязев замонавий фотосинтез таълимотининг асосчиси. Ўсимликлар физиологиясининг долзарб масалалари устида ҳам тадқиқот ишлари олиб борган. Москва Қишлоқ хўжалик академияси ва Россия фанлар академияси Ўсимликлар физиологияси институтига Тимирязев номи берилган.
Манбалар
- Сочинения, т. 1 — 10, М., 1937—40.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |