Kliring
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Клиринг (инг. cлеаринг, cлеар — тозалаш, равшанлаштириш) — мамлакатлар, компаниялар, корхоналар ўртасида бир-бирига етказиб берилган, сотилган товарлар, қимматли қоғозлар ва кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоблар йўли билан тўловлар баланси шартлари асосида нақд пулсиз ҳисобкитоблар. Банклараро К. ва халқаро валюта К.лари бор. Банклараро К. банклар ўртасида ҳисоб-китоблар ўзаро пул талабларини ҳисобга олиш йўли билан бажарилади. Ривожланган мамлакатларнинг ички ҳисоб-китобларида чек ва вексел К.лари қўлланади. Валюта К. алмаштириладиган товарлар рўйхати, уларнинг нархи ва етказиб бериш муддатлари белгиланган халқаро тўлов шартномалари асосида амалга оширилади. Бунда валюта фақат етказиб берилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар ўртасидаги фарқ миқдоридагина тўланади ёки ўша товардан яна қўшимча етказиб берилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |