Klon tanlash
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Клон танлаш (ўсимликларда) — яхши клонларни ажратиб олиш; вегетация йўли билан кўпаювчи ўсимликлар навларини яхшилаш усули. Клон танлаш картошкачилик, узумчилик ва мевачилик селексиясида кенг қўлланади. Клон танлаш (вегетатив йўл билан кўпаювчи ўсимликларда якка танлаш) орқали аксарият навнинг айрим хусусиятлари (касалликларга, қурғоқчиликка чидамлилик) ва бошқаларни яхшилашга эришилади. Мас, Клон танлаш йўли билан картошка ракига чидамли картошка навлари чиқарилган. Мевачиликда клон пайвандтаглар кенг қўлланади. Ғўза селексиясида Клон танлашдан фақат чатиштирилган турларнинг хромосомалар тўплами номутаносиблиги туфайли бепушт тўплами ноёб дурагайларини (турлараро чатиштиришда) кўпайтириш ва сақлашда фойдаланилади. Бунда илдиз тармоғи кучли ривожланган маданий ғўза турлари шохларига дурагай ўсимлик қаламчалари уланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |