Klounada
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Клоунада (инг. cлоwн, лот. cолонус — қўпол одам) — сирк жанри, экссентрика, буффонада, гротеск, тақлид воситалари асосида комик образ яратиш санъати. Унинг энг яхши намуналари ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, ҳаётнинг салбий томонларини фош этади. К.лик санъатига ҳаракатнинг сўзга нисбатан устунлиги, воқеани бўрттириб кўрсатиш, сиркнинг бадиий ифода воситаларидан кенг фойдаланиш каби хусусиятлар хосдир. К. шартли равишда учта асосий йўналиш (пантомима, сўз ва мусиқали К.)га бўлинади.
Сиркнинг алоҳида жанри сифатида К. ХИХ асрнинг 1-чорагида шаклланган. Биринчи машҳур клоун Ж. Б. Ориол бўлган (Олимпия театр-сирки, 1834 и.). Европа ва рус сиркида ҳажвий, кулгили, ҳазилмутойибали кўриниш ва саҳналарни бажарувчилар Белий клоун ва Рижий клоун деб юритилган.
Ўзбекистонга К. санъати ХИХ асрнинг охирларида кириб келди. Гастролга келган сирк жамоаларида томошалар клоунлар томонидан турли қизиқчилик, фарс, пантомималар билан безаб кўрсатилган ва улар маҳаллий томошабинларда катта қизиқиш уйғотган. Анъанавий ўзбек театри актёрлари — машарабоз ва қизиқчилар сирк клоунлари билан ижодий алоқа ўрнатганлиги натижасида уларнинг репертуари замонавий К.лар билан бойиди ва улар сирк майдонига қадам қўйдилар. Юсуфжон қизиқ Шакаржонов, Усмон қори Раимбеков, Орифжон Тошматов, Зокиржон Овулов, Иброҳим қизиқ Тешабоев ва бошқа Улар рус клоунларидан кўчирма қилмай, балки ижодий ёндашганлар. Натижада ўнлаб яхши танилган сирк К.лари асосида миллий К. намуналари ("Асалари", "Дурбин", "Шайтон", "Сартарош", "Ака-ука", "Бокс" ва бошқалар) яратилган. Ўзбек К.си аста-секин дорбозлар санъатига ҳам сингиб борди.
ХХ асрда ўзбек К.сининг ривожланишига К. Зарифов, М. Зарифова, А. Юсупов, О. Тошканбоев, Э. Парпиев, Н. Нурматов, Г. Заставников, Х. Мусин, Ф. Шарифбоев, Н. Ҳакимовлар катта ҳисса қўшишган. Улар машарабоз ва қизиқчилик анъаналарини замонавий сирк билан узвий боғлаб, ўзбек К.сининг энг яхши намуналарини яратишди ва уларни жаҳон сирки майдонига олиб чиқишди. Ҳозирги кунда К. жанрида Ж. Тошканбоев, У. Зарифов, Ф. Қорабоев ва бошқа самарали ижод қилмокдалар. Миллий К.лар халқ анъанавий сирк гуруҳлари дастуридан ҳам ўрин олган. Сирк машарабозларининг саҳнавий чиқиш матни ҳам К. деб юритилади.
Пўлат Тошканбоев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |