Klub
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Клуб (инг. cлуб) — бир мақсад йўлида уюшган (маслакдош, ҳамкасб) кишиларнинг сиёсий, илмий, бадиий, спорт ва бошқа соҳалар бўйича шуғулланиши, кўнгилли дам олиши учун хизмат қиладиган маданий-маърифий муассаса, жамоат ташкилоти. Дастлаб Англия (ХВИ аср)да вужудга келган. Франсия (ХВИИИ аср)да буржуа инқилоби даврида кенг тарқалган, турли маслакдошлар (мас, якобинчилар) учрашиб турадиган К.ларда сиёсий масалалар муҳокама қилинган. Россияда биринчи К. Петербург (1770)да "Инглиз клуби" номи билан ташкил қилинган. Ишчи Клублари дастлаб Англия (1800)да, кейинчалик Россия (1905—07)да ташкил топган.
Ўзбекистонда биринчи Клуб рус бадавлат кишилари, ҳарбийлар, амалдорлар ва бошқа учун ташкил этилган (1869). К. аъзолари ва уларнинг оилалари учун бал, маскарад ва рақслар ҳамда вокал ва адабий кечалар, драматик кўрсатувлар ташкил қилинган. Ишчи Клублари дастлаб Тошкент (1924)да ташкил топган. 30-йиллардан фабрика ва заводлар қошида, колхоз ва совхоз марказларида ишчи-ёшлар Клублари бир хил лойиҳалар асосида қурила бошлади. Унда томоша зали (саҳнаси билан), тўгарак машғулотлари учун хоналар, кутубхона ва бошқа бўлган. Я на қ. Маданият саройлари ва уйлари.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |