Клязма — Россия Федерацияси Москва ва Владимир вилоятларидаги дарё, қисман Иваново ва Нижний Новгород вилоятлари чегарасидан ўтади. Ока дарёсининг чап ирмоғи. Ўз. 686 км, ҳавзасининг майдони 42500 км². Москва қирларидан бошланиб, Мешчёра пасттекислиги бўйлаб оқади. Кордан тўйинади. Ўртача сув сарфи Ковров шаҳри ёнида (қуйилиш жойидан 185 км) 147 м³/сек. Ноябрда мўзлаб, апрел ўрталарида мўздан бўшайди. Қуйилиш жойидан 120 км масофада ва Клязма сув омборида кема қатнайди.[1]

Клязма
Тавсиф
Узунлиги 686
Майдони 42 500 км²
Жойлашуви
Давлат Россия

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил