Kniperkol

Книперкол (олмонча: Книэперкоҳл ) — Бранденбург Пригнитзидаги одатий сабзавотли таом бўлиб, узум ва олча барглари[1] билан тузланган оқ (60 %), ем-хашак учун ёки қизил (5 %) ва оқбош карам (30 %) аралашмаси дан иборат. Пригнитзда книперколдан тайёрланган тўйимли, ўткир таъмга эга махсус таомлар ноябрдан мартгача ўнга яқин маҳаллий ресторанлар томонидан тақдим қилинади[2].
Книэперкол Ўттиз йиллик урушдан кейинги очарчилик даврида пайдо бўлди. Унда Пригнитз аҳолисининг атиги ўн иккидан бири омон қолган. Қиш учун маҳаллий аҳоли тузланган карам захирасини тўлдиришган, аммо урушдан кейинги даврда оқ баргли карам йўқлиги сабабли улар ем-хашак карамини ачитишга мажбур бўлишган. Бундай мажбурий шароитларда вақт ўтиши билан, книперкол тайёрлаш анъанаси ривожланди[3].
Книперколни тайёрлаш учун карам барглари қайноқ сувда қайнатилиб, суви сиқиб олинади. Сўнг узум ва олча барглари билан қатламларига жойлаштирилиб тузланади, шу тариқа сопол идишлар тўлдирилиб, устидан юк бостирилади. Карам шу тариқа 4-10 ҳафта давомида сут кислотаслии ферментацияси учун ажратилган шарбат остида қолади. Тайёр книэперкол эритилган чўчқа ёғида, бекон, тузланган ёки дудланган айсбайн, махсус дудланган "карамли колбаса ", сосиска ва касселер билан димланади. Книперкол қайнатилган картошка билан безатилади[4]. Тўғри тайёрланган книперкол ёғнинг кўплигидан ялтираб туриши керак, чунки ишчи қатламга жуда кўп калория керак эди. Книперкол консерваларда сотувга чиқарилади.
Манбалар
- ↑ притзwалк-инфо.де: Дер Книэперкоҳл — диэ регионале Спезиалитäт дер Пригнитз
- ↑ диэпригнитз.де: Книэперкоҳл
- ↑ „нордкуриэр.де: Диэсес Коҳлгеричт ист ничц фüр Калориэнзäҳлер“. 2016-йил 10-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-май.
- ↑ Книэперкоҳл аус дер Пригнитз[сайт ишламайди](олм.)
Адабиётлар
- Лотҳар Бендел. Книэперкоҳл // Деуцче Регионалкüче вон А—З. Мит Грундрезептен зум Начкочен. — Рандом Ҳоусе, 2013. — 384 С. — ИСБН 9783730690420.
Ҳаволалар
- Сüддеуцче Зеитунг: Бранденбург ошхонаси сирлари Архив нусхаси (олм.) )