Кнорринг астрагали (лотинча: Астрагалус кноррингианус) – бурчоқдошлар оиласи, астрагал туркумига кирувчи кўп йиллик гулли ўсимлик тури. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган. Самарқанд вилояти Нурота ва Туркистон тоғ тизмасида тарқалган[1].

Кнорринг астрагали
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Эукариотлар
Тип: Гулли ўсимликлар
Синф: Икки уруғпаллалилар
Туркум: Астрагал
Оила: Бурчоқдошлар
Бинар номи
Астрагалус кноррингианус

Тавсифи

Баландлиги 5-7 см гача етадиган паст бўйли, кўп йиллик ўт ўсимлик. Пояси жуда қисқа, ташқи томони кулранг ёки яшил тусда, бутун юзаси ётиқ туклар билан қопланган. Поя пастида жойлашган барглари тўқ яшил, узунлиги 2-5 см қалами наштарсимон шаклда, бандининг узунлиги 5-15 мм. Юқориги баргчалари мураккаб, 7-9 тадан жуфт ҳосил қилиб жойлашган, узунлиги 5-11 мм, кенглиги 0,5-1,5 мм, учи ўткирлашган, оски томони туклар билан қопланган. Гуллари икки жинсли,2-3 дона, якка поя учида очилади. Гултожибарглари сариқ ёки тўқ қизил рангда. Гулпоясининг узунлиги 2-3 см. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Март апрел ойларида гуллаб меваси майда пишиб етилади. Меваси қуруқ дуккак мева. Хом дуккагининг узунлиги 7 см, эни 4 мм, сирти оқ туклар билан қопланган. Пишиб етилганда қобиғи жигарранг тусга киради. Уруғи орқали кўпаяди.

Тарқалиши ва ўсиш шароити

Табиатда кам учрайди. Самарқанд вилояти Нурота ва Туркистон тоғ тизмалари ҳудудида учрайди. Тоғларнинг ўрта қисмларида, емирилган тоғ жинсларидан иборат тупроқларда ўсади. Чорва молларининг кўплаб боқилиши ва ем хашак сифатида йиғилиши натижасида ареали қисқариб кетган. Нурота давлат қўриқхонаси ҳудудида муҳофаза остига олинган[2].

Манбалар

  1. ↑ „Астрагалус кноррингианус“.
  2. ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.