Кўчат — кўчатзорларда, парник ва иссиқхоналарда етиштириладиган ва кўчириб, асосий майдонга ўтқазиладиган ниҳол. К.лар ўсимликларнинг уруғи, данаги, қаламчасини экиб ва пайванд қилиб етиштирилади. Боғ, ўрмон ва бошқа яратиш учун К. тайёрлашда урут, данак ва новда қаламчалари (ток, анжир ва бошқалар)дан, шунингдек, пайванд қилиш усулларидан (қаранг Кўчатзор) фойдаланилади.

Сабзавот К.лари парникпарла уруғидан махсус ромлар остида етиштирилади. Эртаги карам уруғи декабр—январда, ўртагисиники март — апрел бошларида, эртаги помидор уруғи феврал бошларида, бақлажон, қалампир ва кечки помидор уруғлари февралнинг 2-ярми — мартнинг бошида парникка, бодринг уруғи ивитилмасдан мартнинг 2-ярмида тувакчаларга экилади. 1 гектарга етарли К. олиш учун карам ва помидор уругларидан 300—400 г. бақлажон уруғидан 600 г; қалампирникидан 800—1000 г сарфланади. Уруғлар униб чиқиб, майсалагач, ниҳолдар махсус жойга 5х5 см (карам), 6 х 6 (помидор), 4х5 ва 5х5 (қалампир), 6х6 (бақлажон) см схемада қайта кўчатлаб чиқилади.

Карам, қалампир ва бақлажон К.лари 4—5, помидор К.лари эса камида 6—7 барг чиқарганда илдизларига ёпишиб турган лой — нам тупроғи билан кўчириб олиниб, об-ҳаво шароитига қараб, очиқ майдонларга (далага) ёки ҳосил етиштириладиган ҳимояли жойга экилади ва дарҳол суторилади.

К. етиштириб ўстириш усулида уруғлик сарфи бевосита далага экишга нисбатан 3—5-марта камаяди, парвариш ишлари енгиллашади, ҳосили 30—40 кун олдин етилиб пишади.

Ботир Азимов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил