Koʻksulton
Qiyofa
Кўксултон (Прунус начичеваниcа С. Кудр.) — раъногулдошларга мансуб мевали дарахт, халқ селексияси йўли билан етиштирилган эртапишар олхўри навларидан бири. Кўчати ўтқазилгач, 4-йили ҳосилга киради, дарахти баландлиги 5 м ча, шохшаббаси юмалоқ-овал. Барглари майда. Апрел бошларида гуллаб, июнда пишади. Меваси 22—26 г, эти сарғиш, нордончучук; данаги этидан яхши ажралмайди; 10 йиллик дарахти 100 кг гача ҳосил беради. Меваси яхши сақланмайди. Ўзбекистоннинг ҳамма ҳудудларида ўстирилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |