Кўлкент қишлоғи — Туркистон вилояти Сайрам туманидаги қишлоқ. Аҳолиси 13500 киши. Хўжалик субъэктлари — 12.

Кўлкент
қишлоқ
42°32′53″Н 69°41′2″Э / 42.54806°Н 69.68389°Э / 42.54806; 69.68389
Мамлакат Қозоғистон
вилоят Туркистон вилояти
{{{туман_тури}}} Сайрам тумани
Ҳукумат
 • Аким Юлдашев Ўткир
Аҳолиси
 (2011)
13 500
Миллий таркиб ўзбеклар, қозоқлар
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +772531
Автомобил коди 13
Koʻlkent xaritada
Koʻlkent
Кўлкент
Koʻlkent xaritada
Koʻlkent
Кўлкент

Ижтимоий соҳа

9 мактаб, 7 та даволаш муассасаси, 7 та маданият муассасаси бор. Қишлоқ ҳокимлари: Абдуллаэв Оғабек, Комилов Собиржон Комилов С. Хотам ўгли.

Қисқача тарихи

Бир пайтлари инқилобдан сўнг Қўшчи уюшмасининг маҳаллий вакиллари, асосан батраклар Қарғабой деган жойда яшаган Жандарбек бўлис ва Қорабулоқдаги Сайдаҳмад бўлис билан келишиб, Оқсув дарёсининг шарқ томонидан экин эрларини бўлиб олишган. Черняэв инқилобий қўмитасидан махсус вакил чақирилиб, сув чиқариш масаласи муҳокама қилинади. Анормат бўлис бошчилигида канал қаздирилади. Вакил ҳисоблаб чиқиб, бу эрга 160 хонадонни жойлаштириш мумкинлигини айтади. Бу ер Кўлкент деган жой экан. Одамлар уни янги замонга мослаб Қизилқишлоқ деб аташди. Ҳар бир хўжаликка 0,75 гектардан ер участкаси тегади. 1929-йилда биринчи артел дунёга келади. Келаси йил у Қизилқишлоқ колхози бўлиб ташкил топди[1]. Теспе қишлогида Теспе колхози дунёга келди. 1936-йилда Ўтебой қишлоғи Теспедан бўлиниб, Батрак колхозини тузди. Колхоз янги жойга алмашди. Уни Маданий деб аташди. Кичик сув электр стансиялари солинди. Ҳар бир қишлоқда мактаблар очилди. Янги турмуш колхози Ориснинг нариги томонида ташкил топиб, Тулкибошга тобе бўлган экан. 1940-йилда дарёнинг бериги томонида янги хўжалик қад кўтарди. 1930-йилда эса Пахтазарбдор қишлоғи аҳли Қорабулоқдан бўлиниб, Ошбулоқнинг қуйи қисмига жойлашди. Пахтазарбдор колхози 1932-1933-йилларда ташкил топди. 1953-1958-йилларда Маданий, Янги турмуш, Пахтазарбдор колхозлари Хрушчев номли колхозга, Теспе, Қизил Қозоғистон, Қизилқишлоқ колхозлари Фрунзе номли колхозга, Молотов номли, 4-беш йиллик, Оқсув колхозлари Жданов номидаги колхозга бирлашди. 1965-йилда учта колхоз қўшилиб, совхоз бўлди. Унга Фрунзе номи берилди. У Иттифоқдаги доривор ўсимликлар этиштирадиган 28 та совхоздан бири эди. Кейинги 25 йил ичида ўсиб, ривожланиб, йирик муваффақиятларга эришди. Тўқсонинчи йилларда хусусийлашиб, ундан Қизил Қозоғистон, Ўлжа, Қизилқишлоқ ишлаб чиқариш ширкатлари бўлиниб чиқди.

Қишлоқ Кенгаши

Илгари бу ҳудудда бўлис (волост)лар бўлган экан. Қизилқишлоқ қишлоқ Кенгаши 20-йилларда ташкил топган. Кейинги йилларда унинг ҳудуди, маъмурий хўжалик тузилмалари жуда кўп марта ўзгарди. Қизилқишлоқ 2001-йилга келиб Кўлкент бўлди. Қишлоқ Кенгаши ҳудудида 11 миллат вакиллари яшайдилар. 1970-1980-йилларда уй-жой масаласига алоҳида кўнгил бўлингани пайқалади. Саккиз йил ичида 300 га яқин ёш оила янги уйларга кўчиб ўтган. Хўжалик иқтисодини ривожлантириш мақсадида хўжалик ҳисобини кучайтиришга кўп улуш қўшди, ер муносабатларини созлади, экин суви масаласини эчишда иштирок этди. Кейинроқ тузилган ёш хўжаликларни ҳам назардан четда қолдирмади.

Қишлоқ Кенгаши раислари

Мирзабоэв Ташим, Жумабоэв Жақипбек, Сармонов Сотиболди, Пиртаэв Абилда, Абдужалилов Эргаш, Саяпова Дарё, Бўтабеков Эргаш, Назиров Суннат, Абдуғаниэв Низзатулза- мон, Абилдаэв Оғабек, Комилов Собиржон[1].

Аҳоли пунктлари

Оқсувобод, Шапрашти, Кўлкент, Қизилқозоғистон, Теспе, Хонқўрғон, Янги турмуш, Маданий.

Маориф соҳаси

Кўлкент қишлоқ округи ҳудудида жами 10 та умумий ўрта мактаб фаолият юритмоқда.

  • №26 Маҳмуд Қошғарий номли умумий ўрта мактаби - дарслар ўзбек ва қозоқ тилларида олиб борилади
  • №71 Қорасой Ботир номли умумий ўрта мактаби - дарслар қозоқ тилида олиб борилади
  • №26 Алишер Навоий номли умумий ўрта мактаби - дарслар ўзбек ва қозоқ тилларида олиб борилади
  • №65 Абдурашид Музрапов номли умумий ўрта мактаби - дарслар ўзбек ва қозоқ тилларида олиб борилади
  • №41 Мўлибой Ўразалиэв номли умумий ўрта мактаби - дарслар қозоқ тилида олиб борилади
  • №44 Маданий номли умумий ўрта мактаби - дарслар қозоқ тилида олиб борилади
  • №63 Қаниш Сатбаев номли умумий ўрта мактаби - дарслар ўзбек ва қозоқ тилларида олиб борилади
  • №59 Қурманбек Жандарбеков номли умумий ўрта мактаби - дарслар қозоқ тилида олиб борилади
  • №96 Тўлқин Қурбонов номли умумий ўрта мактаби - дарслар ўзбек ва қозоқ тилларида олиб борилади
  • №76 Умумий ўрта мактаби - дарслар ўзбек ва қозоқ тилларида олиб борилади
  • Кемел Тўқаев номли хусусиуй мактаби - дарслар ўзбек, рус ва қозоқ тилларида олиб борилади

Хўжаликлари

„Қизилқозоғистон“, „Ўлжа“, „Қизилқишлоқ“ ишлаб чиқариш ширкатлари, Санур-1 МЧБ, Оқсув, Жузбой, Оқмирза, Оқ маржой, Тулпор, Бўлашақ-ХХ1 ғасир масъулияти чекланган биродарликлари. Оқсув МТС МЧБ. 1999-йилда тузилган. Қишлоқдаги барқарор хўжаликлардан бири. Унда 250 киши меҳнат қилади. Асосан деҳқончилик ва доривор ўсимликлар этиштириш билан шуғулланади. Раиси — Рустам Абдурасулов.

Жамоат ташкилотлари

Фахрийлар кенгаши (раиси Абилдабек Аширбеков). Хотин-қизлар кенгаши (раиси Ибодат Абдуқодирова). Ёшлар ташкилоти (этакчиси Хамза Абдурасулов). Бийлар кенгаши: Тўбебий — Аширбеков Абилдабек.

Кенгаш аъзолари

Ишоқов Йўлдошбек, Жумағулов Сарибай, Комилов Эркин, Қистаубаэв Ирисбек, Тауқулов Турсунбек, Бўлташев Тойларбек, Арипбоэв Камбар, Исроилов Абдулҳамид, Эргашев Бўтабек.

Қишлоқнинг обрўсини кўтараётганлар

  • Жандарбеков Қурманбек — Қозоғистон халқартисти, таниқли санъат арбоби.
  • Ўразалиэв Мўлдиёр — ҚР Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари.
  • Ташимов Лесбек — Халқаро қозоқ-турк университети Чимкент бўлими директори.
  • Отабеков Нурмат — тиббиёт фанлари доктори. Тошкент.
  • Саидниёзов Абдураҳим — филология фанлари доктори. Тошкент.
  • Бойтоэв Ғиёс — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.

Қишлоқнинг фахрий фуқаролари

Шотемиров Абдукарим, Содиқов Ориф, Карманов Қудабой, Қоражонов Усентой, Сериков Эргаш, Найманов Алтинбек, Дуйсебоэв Кенжебек, Мўлдалиэв Сатбай, Ботиров Зебер, Найманов Ботирбек, Комилов Аҳмаджон, Аҳмадқулов Эминжон, Мираҳмедов Аскар.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Сайрамнома Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; наме "тест" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент

Ҳаволалар

Кўлкент[сайт ишламайди]