Koʻmik
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кўмик — одам ва кўпгина умуртқали ҳайвонларнинг суяк бўшлиғини тўлдириб турадиган тўқима. Қизил (қизғиш) ва сариқ тусли (ёғсимон) Ко'мик фарқ қилинади. Қизил Ко'мик миелоид тўқимадан ҳосил бўлиб, асосан, таркибида қон яратувчи (поясимон ҳужайралар) ва етилтирувчи ҳужайраларни тутган ретикуляр туқимадан (бириктирувчи тўқиманинг бир хили) иборат. Одам ва сут эмизувчи ҳайвонларда асосий қон яратиладиган аъзо. Эритроцитлар, до-вадор лейкоцитлар, тромбоцитлар ва лимфоцитлар Ко'мик да ҳосил бўлади. Кўпгина сут эмизувчилар, хусусан, одамда ҳам бола ҳаётининг 1-йилида ҳамма суяклар Ко'мик билан тўла бўлади, ёш катталашган сари ёғ ҳужайралари кўпайиши натижасида К. нинг қизил ранги кета бошлайди ва йирик суяклар бўшлиғидаги Ко'мик ёғ тўқимаси билан алмашиниб, иликка айланади. Қизил К. фақат ғовак суяк моддаларида (қовурғаларда, тўш, калла суягининг асоси, чаноқ, умуртқалар ва бошқаларда), шунингдек, баъзи умуртқалиларнинг (кемирувчилар, қушларда) барча суяк бўшлиқларида бир умр сақланиб қолади. Сариқ К. (илик), асосан, ёғ тўқимасидан иборат бўлиб, найсимон суякларнинг диафиз қисмини тўлдириб туради. Организм кўп қон йўқотганда илик К.га айланиб, қон ҳужайралари ишлаб чиқара бошлайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |