Koʻn
Кўн — мол, эчки, қўй ва бошқа ҳайвонлар терисидан тайёрланган чарм тури. К. нинг бедона, амиркон, хром (хром тузлари билан ишлов берилган), шагрен (қўй, эчки терисидан тайёрланган), упука (бузоқ, терисидан тайёрланган) хиллари бор. Қадимда К.ни маҳаллий косиб-кўнчилар ўз хонадонларида тай-ёрлаганлар. Баъзи маҳалла ва қишлоқлар кўнчиликка ихтисослаштирилган. ХХ аср бошларига келиб кўнчиликнинг саноат усули пайдо бўлди. Ўзбекистон ҳудудидаги вдаҳарларда кўн заводлари қурила бошлади. Дастлаб бу заводлар тери заводи, тери ишлаш заводи, кейинчалик кун заводлари деб номланган. "Кун" атамасининг мазмуни бир мунча кенгайиб, умуман пиширилган мол терисининг барча турларини ўз ичига оладиган маъно касб этган (яна қаранг Кўн-поябзал саноати, Кўнчилик).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |