Koʻp qavatli binolar
Кўп қаватли турар жой биноларига 6 қаватдан 9 қаватгача бўлган уйлар киради. Ўрта қаватли уйлардан фарқи шуки бу уйларда албатта лифт жойлаштирилган бўлиши керак. Кўп қаватли турар жой бинолари қурилишида ҳамма лойиҳа туркумлари ишлатилади. Бўлинмали(сексияли), йўлакли(галереяли), каридорли, минорали ва аралаш туркумлар. Айниқса, кўп тавсия этиладиганлари бўлинмали(сексияли), йўлакли(галереяли) туркумларидир. Бу туркумлар универсал бўлиб, кўп хонали ва кам хонали хонадонларнинг тўлиқ ечими ва иқтисоди томонлама қулайдир. Кўп қаватли уйларни узунлиги кўп бўлмаслиги керак, чунки, атрофга ўзини сояси билан халақит беради. Шунинг учун, сексияли ёки минорали туркумлар кўпроқ тўғри келади. Уйлар кўп қаватли бўлгани сабабли одамлар табиат манзарасидан узоқлашади, шунинг учун бундай уйларда ёзги хонадонлар катта аҳамиятга эга. Айвонлар икки қаватга, кўкаламзорлаш ва улар хонадонни кўчадаги шовқиндан тўсади, чангдан ҳимоялайди. Текис том четидаги майдонлар ташкил этиш, уни кўкаламзорлаштириш уйнинг қуёшнинг тик нуридан сақлайди ва хонадонларнинг ҳавосини пасайтиради. Бундан ташқари, очиқ қаватли ёки умумий фойдаланиш учун уйнинг бир томонида очиқ ёзги айвонлар бўлиши мумкин. Коридорли ва йўлакли(галереяли) туркум уйларда 2 қаватда бир хонадон жойлаштириш мумкин бўлиб, елвизак масаласи осон ечилади ва хонадонлар икки томонга қараган бўлади[1].
Баланд қаватли турар жой бинолари
Кейинги пайтда Ўзбекистонда бу хилдаги уйлар қурилмоқда. Кўп қаватли уйлардан фарқи, бир бўлинмада 2та лифт ўрнатилиши: одамлар ва юклар учун, жуда баланд уйларда тез юрадиган лифтлар ўрнатилади. Уйларнинг асосий қурилмалари енгиллаштирилган панеллар, синчлар пўлатдан бўлиши керак. Иложи борича енгиллаштирилган қурилмалар ва қурилмаларни жойида қуйма енгил темир бетон ашёлар ишлатиш керак. Келажакда синч ҳажмий элементлардан фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Яъни пўлат синч енгил ҳажм элементлар билан тўлдирилади. Уларни ҳар хил усулда жойлаштириб, меъморий кўринишини бойитиш мумкин.
Ётоқхоналар.
Ётоқхона деб инсонлар вақтинчалик яшайдиган уйларга айтилади. Талабалар ётоқхонаси, якка ишчилар ётоқхонаси, мактаб интернати, қариялар уйи каби кўп қаватли турар-жой бинолари шулар жумласидандир. Замонавий ётоқхоналар турар жой хонаси, ёрдамчи ва умумий маиший хизмат кўрсатиш хоналаридан иорат бўлиши керак. Ётоқхонада бир кишига 6мквадрат майдон ажратилади ва 1 кроватли хона 8м квадратдан кам бўлмаслиги керак. Хоналар кенглиги камида 2.2м, узунлиги камода 3,5м бўлиши керак. Ётоқхоналар универсал яъни овқатланиш, ухлаш ва дарс тайёрлаш бўлгани учун бу хонани ориэнтациясига ва елвизакка катта аҳамият бериш керак. Энг қулай ориэнтация бу жануб ёки шарқ ва жанубий шарқдир. Ойналарга қуёшга қарши тўсилмалар ўрнатилиши керак. Ётоқхоналар таркиби: яшаш хоналар, санитар тугунлар, ошхона, оёқ кийим ва кўйлак тозалаш хонаси, хўжалик хоналари, хизмат кўрсатиш ходимлар хоналари, умумий фойдаланиш хоналаридан иборат. Турар жойларнинг асосий элементлари:
- хонадон
- вертикал боғловчи зиналар ва лифт,
- горизантал йўлак(каридор),
- қуёшга қарши қурилма,
- ахлат ўтказгич.
Барча турдаги кўп қаватли ётоқхоналар 5 қаватдан ортиқ бўлганлиги учун, бу биноларга хонадонлар сонига қараб лифт ўрнатиш ва бинолар 8 дан 9 балгача бўлган зилзилаларга бардош берувчи материаллардан ташкил топиши лозим[2].
Галарея
-
Кўп қаватли турар-жой биноси
-
Éдифиcе биноси
-
Аустиндаги бино
-
Франкфуртдаги кўп қаватли бинолар
Манбалар
Ҳаволалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |