Кўпон (франс. cоупон) — қимматли қоғознинг йиртма талон кўринишидаги қисми. Талонда кўрсатилган муддатда фоизлар суммасини олиш ҳуқуқини беради. К. қимматли қоғозга, мас, облигацияга тиркалиши ёки ундан алоҳида сотилиши ёки сотиб олиниши мумкин. К. бўйича пул беришда шу К. тиркалган қимматли қоғознинг ўзи, албатта, тақдим этилиши зарур.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил