Кўра ёки Кура (туркча: Кура, озарбайжонча: Кüр, грузинча: მტკვარი[1], арманча: Կուր[2])— Кавказортидаги дарё.

Кўра


Жойлашуви
Давлат

Узунлиги 1364 км, ҳавзасининг майдони 188 минг км². Олд Осиё тоғлигининг ғарбий қисмидан бошланиб, асосан, Грузия ва Озарбайжон ҳудудларидан оқиб ўтади ва Каспий денгизига делта (майдони 100 км²) ҳосил қилиб қуйилади. Кўра юқори оқимида тоғлар орасидан шиддат билан оқади. Тбилиси шаҳридан қуйида Кўра водийси кенгаяди. Кўранинг қуйилиш жойидан 236 км юқорида унга ўнгдан Аракс дарёси қуйилади.

Қор-ёмғир ва ер ости сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи 575 м³/сек. Қуйи қисмида кема қатнайди. Суви суғоришга сарфланади. Сувининг бир қисми канал орқали Араксга оқизилади. Кўрада Земо-Авчала, Мингечаур (сув омборлари билан) ГЕСлари қурилган. Дарё делтасида балиқ овланади.[3]

Манбалар

  1. ↑ Инструкция по русской передаче географических названий Грузинской ССР. — Андоза:М., 1972. — С. 9.
  2. ↑ Большая российская энциклопедия : [в 35 т.] / гл. ред. Ю. С. Осипов. — Андоза:М. : Большая российская энциклопедия, 2004—2017.
  3. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил