Кўрак, кўр кўсак, олақароқ — тўла ривожланмаган, кўпинча совуқдан кейин очиладиган ғўза кўсаги. Ғўза тупининг кеч гуллайдиган периферик (четки) қисмида ҳосил бўлади. К. оч яшилдан тўқ яшилгача ҳамда пушти ёки қизил рангларда бўлиши мумкин. К. қулай об-ҳавода тез қурийди, лекин пишган кўсақларга нисбатан ним очилади. К. толасининг сифати паст. К. териш метеорологик шароитга боғлиқ бўлиб, кўрак терши машинаси билан бажарилади. Қўлда терилган К. қуритилгач, кўсак чувши машинасида пахтаси ажратиб олинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил