Koʻza
Кўза — рўзғор буюми; сув ва бошқа суюқликлар солиш, ташиш, сақлашда ишлатиладиган идиш. Таги ва бўғзи тор, қорни кенг, дастали. Ўрта Осиёда сопол ва м и с Кўзалар кенг тарқалган. Аксарият ҳолларда сопол Кўзалар пиширилмасдан олдин чизиб нақшланади. Сопол Кўзанинг ичи сирланади (сирлан-магани ҳам бўлади). Сопол Кўзанинг кўп ишлатиладиган дастасиз тури мўнди деб аталади. Мис Кўза сополдан тайёрланганидан шакл жиҳатидан кескин фарқ қилади. Мис Кўза жўмраксиз обдастани эслатади: бўйни ингичка, бир қулоқли, қорни кенг, пастга томон кенгайиб боради. Тагида кескин конусга ўхшаш пастак чамбараги бор. Мураккаб шаклдаги мис Кўзанинг аввал айрим бўлақлари қуйилиб, сўнг улар бирбирига қалайланади. Кўзани кўзагар кулол ёки мискар тайёрлайди, бўяма (сопол Кўза) ва уйма (металл Кўза) нақшлар билан безатилади. Металл Кўза нинг олтин, кумушдан ишланиб, кандакори нақшлар билан безатилган, баъзан қимматбаҳо тошлар қадалган намуналари республика ва чет мамлакатлар музейларида сақланади.[1]
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |