Коауила — Мексикадаги штат, Мексика тоғлигининг шимолий қисмида, АҚСҲ билан чегарадош. Майдони 151,6 минг км². Аҳолиси 2,3 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Салтило. Йирик шаҳарлари: Торреон, Монклова, Педрас-Неграс. Релефининг аксари қисми чўл ландшафтли тоғлик, шарқида — сертепа текислик. Шарқий Серра-Мадре тоғлари Коауилани Мексика қўлтиғидан ажратиб туради. Иқлими субтропик қуруқ иқлим. Январнинг ўртача температураси 12—16°, июлники 24—29°. Шимолидан совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши натижасида баъзан температура —10° гача пасаяди. Йиллик ўртача ёғин 200–400 мм.

Коауила
испанча: Cоаҳуила де Зарагоза

Герб
Gerb
Байроқ
Bayroq
Штат
Таркибида 38 муниципалитет
Маъмурий маркази Салтилно
Йирик шаҳари Торреон
Бошқа йирик шаҳарлари Торреон, Салтилно, Монклова
Асос солинган санаси 7-май 1824
Губернатор Рубен Морейра Валдес (Рубéн Мореира Валдез), ПРИ PRI с 01.12.2011
Расмий тили испан
Аҳоли (2010) 2 748 391
Зичлиги 18,13 киши./км²
Миллатлар таркиби Метислар, оқлар, кикапу.
Динлар таркиби Католиклар (86,4 %), протестантлар ва эвангеллар (6,8 %), бошқа насронийлар(1,8 %), яҳудийлар (0,1 %), бошқа динлар(0,1 %), атеистлар ваагностиклар (3,8 %).
Майдони 151 571 км² (3-ўрин)
Баландлиги
денгиз сатҳидан
 Баланд чўққиси


 3710 м
Кенглиги 29º 53' — 24º 32' Н
Узунлиги 99º 51' — 103º 68' Э
Вақт минтақаси УТC-6
Код ИСО 3166-2 МХ-CОА
Почта индекси 25 — 27
Расмий сайти ҳттп://www.cоаҳуила.гоб.мх/
Харитада
Koauila xaritada
27°18′08″Н 102°02′41″W / 27.30222°Н 102.04472°W / 27.30222; -102.04472

Коауила — муҳим металлургия ва суғорма деҳқончилик раёни. Сабинас дарёси ҳавзаси мамлакатнинг асосий тошкўмир олинадиган раёни. Кокс-кимё, қора ва рангли металлургия, озиқ-овқат, тўқимачилик, кимё, семент, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари бор. Асосий экинлари — пахта, буғдой. Экстенсив чорвачилик ривожланган. Коауила орқали марказий штатларни АҚСҲ билан боғловчи муҳим магистрал йўллар ўтган.[1]

Манбалар

  1. ↑ "Коауила" ЎзМЕ. К-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-04-19 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил