Кобул университети (КУ;د کابل پوهنتون/ دانشگاه کابل)[2][3][4][5][6][7] Афғонистондаги энг йирик ва энг қадимги олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Университет пойтахт Кобул шаҳрининг 3-округида, Олий та’лим вазирлиги яқинида жойлашган. У 1931-йилда ўша даврдаги қирол Муҳаммад Нодиршоҳ томонидан асос солинган бўлиб, унинг укаси Сардор Муҳаммад Ҳошимхон айни пайтда мамлакат бош вазири лавозимида фаолият юритган. Кобул университетида қарийб 22 минг нафар талаба таҳсил олади. 2021-йил август ойида, Толибон ҳокимиятни эгаллашидан аввал, талабаларининг деярли ярми аёллардан иборат бўлган[8].

Кобул университети
Халқаро номи
Кабул университй
Тури Университет
Асос солинган санаси ноябр 1932 (93 йил аввал) (1932-11)
Президенти Осама Азиз[1]
Талабалари 22,000
Жойлашуви ,
Веб-сайти цуэ.уз

Тарихи

1950-йиллар охири ёки 1960-йиллар бошларида Биология синфи

Дастлабки тарихи

Кобул университети 1932-йилда қирол Муҳаммад Нодиршоҳ ҳукмронлиги даврида ҳамда Бош вазир Муҳаммад Ҳошимхон ҳукумати даврида ташкил этилган. Бир йил ўтгач, университет мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган талабалар учун ўз эшикларини очган. Университет фаолиятининг илк даврларида Туркия, Франсия, Германия ва АҚСҲ ҳукуматлари билан ҳамкорликдан ҳам фойда кўрган[9].

Кобулдаги биринчи тиббиёт факултети 1932-йилда Комил Рифқи Урга бошчилигидаги бир гуруҳ турк тиббиёт ва жарроҳлик профессорлари томонидан Алиобод ҳудудида ташкил этилган. Ушбу факултет билан бир қаторда турк меъморлари ҳамда ўқитувчи-шифокорлар раҳбарлиги ва назорати остида биринчи ўқув-университет шифохонаси — Алиобод касалхонаси ҳам барпо этилган.

1936-йилда эса айни кампус ҳудудида туркиялик Меҳмед Али Дағпинар ташаббуси билан Ҳуқуқ ва сиёсий фанлар факултети ташкил этилган бўлиб, мазкур факултет ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича талабаларни қабул қила бошлаган.

2001-2021

Залмай Халилзод ва Ашраф Г'анининг 2005-йил Кобул универстиэтига ташрифи

2001-йил охирида „Толибон“ ҳукумати ағдарилгандан сўнг, халқаро ҳамжамият Афғонистондаги таълим муассасаларини қайта тиклашга алоҳида эътибор қаратди. 2004-йил январ ҳолатига кўра, университет кампусида атиги 24 та компютер мавжуд эди.

Университетни тиклаш дастури доирасида тўртта хорижий университет, жумладан, Пурдуэ университети ва Аризона университети билан ҳамкорлик ўрнатилди. Шунингдек, 2002-йилда Германия Академик алмашинув хизмати (ДААД) ҳамда Берлин техника университети билан ҳамкорлигида Ахборот технологиялари маркази ташкил этилди.

Мамлакат бўйича олий таълимда таҳсил олаётган талабалар сони 2002-йилдаги 22 717 нафардан 2008-йилда 56 451 нафарга етди. 2008-йилга келиб, Кобул университетида 9 660 нафар талаба таҳсил олган бўлиб, уларнинг 2 336 нафари (24 фоизи) аёллар эди.

2008-йилда Кобул университети кампуси Кобул университетининг Ахборот технологиялари маркази (ИТCК) томонидан маҳаллий тармоқ инфратузилмаси билан таъминланди[10]. Кампусдаги ҳар бир бино университет тармоғига уланган бўлиб, оптик толали магистрал орқали интернет алоқаси билан таъминланган. Шунингдек, ИП (ВоИП) технологияси орқали овозли алоқа ҳам тармоқ лойиҳасининг таркибий қисми сифатида жорий этилган.

2019-йил 19-июл куни университет ташқарисида бомба ўрнатилган автомобил портлаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, яна 33 киши яраланди[11].

Манбалар

  1. ↑ Қази, Шереэна „Wҳо реплаcед тҳе Талибан-аппоинтед ҳеад оф Кабул Университй?“. Wҳо реплаcед тҳе Талибан-аппоинтед ҳеад оф Кабул Университй? (2021-йил 4-ноябр). Қаралди: 2022-йил 26-феврал.
  2. ↑ Энcйcлопедиа оф Либрарй Ҳисторй. Гарланд Публишинг, Инc., 1994 — 18-бет. ИСБН 978-1135787578. „Тҳе мажор аcадемиc либрариэс wере эстаблишед ат тҳе Кабул Университй, Поҳантоон-э- Кабул (1932), анд тҳе (...)“ 
  3. ↑ Интернатионал Ҳандбоок оф Университиэс. Маcмиллан Публишерс Лимитед, 1993 — 1-бет. ИСБН 9781561591008. „Поҳантоон-э-Кабул. Алиабад, Кабул Пресидент: (...)“ 
  4. ↑ „نمایشگاه هنری شبکه‌کاری و معرق‌کاری اسلامی در دانشگاه کابل Кабул Университй (ин Дари)“. www.ку.эду.аф. Қаралди: 2025-йил 14-январ.
  5. ↑ روزنامه ۸صبح „طالبان به فارغان دانشگاه کابل اجازه تصویربرداری ندادند“ (фа-АФ). روزنامه ۸صبح (2024-йил 26-декабр). Қаралди: 2025-йил 22-январ.
  6. ↑ „بیش از نیمی از استادان دانشگاه کابل از افغانستان خارج شده‌اند“ (фа). ББC Неwс فارسی (2023-йил 22-май). Қаралди: 2025-йил 22-январ.
  7. ↑ شایان, یاسین „خاطرات تلخ چهارمین سالگرد حمله مرگبار بر دانشگاه کابل“ (фа-ИР). Аму ТВ (2024-йил 2-ноябр). Қаралди: 2025-йил 22-январ.
  8. ↑ „Ресигнатионс фоллоw Талибан пиcк то рун топ Афгҳан университй“ (эн). www.сcиэнcе.орг. Қаралди: 2022-йил 26-феврал.
  9. ↑ „Тунес оф ҳопе ат Кабул Университй“. ББC Неwс (2001-йил 6-декабр).
  10. ↑ „Информатион Течнологй Cентер оф Кабул Университй“ (2011-йил 3-июл). 2011-йил 17-августда асл нусхадан архивланган.
  11. ↑ Амир Шаҳ; Катҳй Ганнон. „Эхплосион оуциде Кабул Университй киллс 8, wоундс 33“. АП Неwс (2019-йил 19-июл). Қаралди: 2020-йил 4-ноябр.