Кобулий (тахаллуси; асл исми Мир Сайд) (ХВ аср) — шоир. Кобул амирларидан бўлган шайх Абу Саиднинг ўғли. Алишер Навоийнинг тоғаси. Навоий Мажолис ун-нафоис тазкирасида Кобулийнинг шеърий истеъдоди юқори бўлгани, шеърларининг аксарияти туркий тилда эканлигини алоҳида таъкидлаб кўрсатган. Навоий тазкираси орқали бизга Кобулийнинг бир туюғи етиб келган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил