Коcа Давуд пошо (туркча: Коcа Давут Паşа; 1446–1498) – Султон Боязид ИИ ҳукмронлиги даврида Усмонийлар империясининг саркардаси ва бош вазири. Келиб-чиқиши албанлардан бўлган. Баязид ИИ нинг исми номаълум бўлган қизига уйланган ва Усмонийлар сулоласига куёв (дамат) бўлган. Уларнинг Султонзода Меҳмед Бей исмли ўғли бўлган ва у ўзининг амакиваччаси Шаҳзода Аҳмеднинг қизи Фотима Султонга уйланган.

Давуд
Пошо
Усмонийлар империясининг 18-бош вазири
Мансаб даври
1482 – 1497
Ҳукмдор Боязид ИИ
Ўтмишдоши Исъҳоқ пошо
Вориси Харсакли Аҳмад пошо
Шахсий маълумотлари
Таваллуди тахминан 1446
Албания
Вафоти 1498-йил 20-октябр
Дидймотеичо, Усмонийлар империяси (ҳозирги Греция)
Турмуш ўртоғи Фüлане Султон
Болалари Султонзода Меҳмед Бей

Ёшлик даври

Давуд пошо, эҳтимол, аввал насроний бўлган, кейинчалик эса мусулмон бўлган. Болалик чоғида Истанбулда яшаган ва оиласи уни келажакда мартабага эришиши учун Усмонийлар қўшинига юборган. Ана шу тизим орқали у армияга олинган ва ислом динини қабул қилган[1][2].

Ҳарбий юришлари

1473-йилда Онадўли вилоятининг бекларбеги сифатида у Отлукбели жангида Оқ қўюнлилар давлатига қарши қўлга киритилган ҳал қилувчи ғалабада Усмонийлар қўшинининг саркардаларидан бири эди[3]. 1478-йилда Султон Меҳмед ИИ уни Албаниянинг Шкодер шаҳрига юриш қилаётган қўшиннинг бош қўмондони қилиб тайинлади, ўзи эса Кружëга қарши юриш қилди. Давуд пошо Шкодер шаҳрини эгаллашга муваффақ бўлди. Бу шаҳар Лезҳë лигасининг сўнгги таянчи эди, унинг қулаши билан Усмонийлар–Албания урушлари якунига етди[2]. 1479-йилда Давуд Босния санжагининг ҳокими (санжакбейи) этиб тайинланди ва катта сонли акıнcı отлиқ қўшини бошида туриб Венгрия қироллигига қарши кенг кўламли ҳужум ва рейдлар уюштирди.

Бош вазир сифатида Давуд пошо 1487-йилда Усмонийлар–Мамлуклар уруши доирасида Усмонийлар қўшинига бошчилик қилган. Дастлаб Давуд пошо Мамлукларга қарши кенг қамровли ҳужум режасини тузган эди, бироқ унинг бу режаси Султон Боязид ИИ томонидан бекор қилинган ва унга Тургутлу ҳамда Варсак қабилаларига қарши юриш вазифаси топширилган. Давуд пошо Тургут ва Варсак ҳудудларига етиб боргач, қабила бошлиғи ҳамда Варсак етакчилари унга бўйсуниб, Усмонийлар империясига садоқат қасамёди қилган[3].

Давуд пошо 1498-йил 20-октябрда Дидймотеичода вафот этди. У ўзидан катта миқдорда мулк қолдирди ва шу маблағлар ҳисобига бир қанча жамоат иншоотлари қурилди.

Жамоат ишлари

Давуд пошо томонидан қурдирилган жамоат иншоотлари, асосан, замонавий Истанбулдаги Форум Арcадии ҳудудида жойлашган. У ерда пошо атрофи 108 та дўкон билан ўралган масжид, мадраса, мактаб, мусофирхона, камбағаллар учун ошхона ҳамда 1485-йилга оид жамоат фавворасини қурдирган[4][5]. Шу сабабли бу ҳудуд кейинчалик унинг номи билан „Давутпаşа“ маҳалласи деб аталган. Ҳозирги кунда бу ер Фатиҳ туманига киради. Еникапи маҳалласида эса Давуд пошо сарой, кема келиб тўхтайдиган жой, 11 та дўкон ва ҳаммом қурдирган. Унинг томонидан қурилган бошқа жамоат иншоотлари орасида Битоладаги бедестан, Скопе ва Бурсадаги дўконлар ҳам бор[4]. Давуд пошонинг Скопеда қурдирган ҳаммомлари Болқондаги энг катта ҳаммомлар ҳисобланади, ҳозирги кунда улар санъат галереяси сифатида фойдаланилмоқда[6].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Шаw, Станфорд Ж.. Ҳисторй оф тҳе Оттоман Эмпире анд модерн Туркей. Cамбридге Университй Пресс, 1976-10-29 — 72-бет. ИСБН 978-0-521-29163-7. Қаралди: 2010-йил 6-октябр. 
  2. ↑ 2,0 2,1 Бабингер, Франз. Меҳмед тҳе Cонқуэрор анд Ҳис Тиме. Принcетон Университй Пресс, 1992 — 362-бет. ИСБН 978-0-691-01078-6. 
  3. ↑ 3,0 3,1 Ҳар-Эл, Шаи. Струггле фор доминатион ин тҳе Миддле Эаст: тҳе Оттоман-Мамлук Wар, 1485-91. БРИЛЛ, 1995 — 149-бет. ИСБН 978-90-04-10180-7. 
  4. ↑ 4,0 4,1 Сингҳ, Нагендра Кр. Интернатионал энcйcлопаэдиа оф Исламиc дйнастиэс. Анмол Публиcатионс ПВТ. ЛТД., 2002-09-01 — 366-бет. ИСБН 978-81-261-0403-1. 
  5. ↑ Беҳар, Cем. А неигҳборҳоод ин Оттоман Истанбул: фруит вендорс анд cивил серванц ин тҳе Касап İляс Маҳалле. СУНЙ Пресс, 2003 — 32-бет. ИСБН 978-0-7914-5682-8. Қаралди: 2010-йил 7-октябр. 
  6. ↑ Эванс, Тҳаммй. Маcедониа. Брадт Травел Гуидес, 2010-01-01 — 117-бет. ИСБН 978-1-84162-297-2. Қаралди: 2010-йил 6-октябр.