Коcа Мустафа пошо (1512-йилда вафот этган) – Усмонийлар давлат арбоби. 1511–1512-йилларда Усмонийлар империясининг бош вазири лавозимида хизмат қилган. Усмонийлар хизматига девширме тизими орқали кириб келмаган[1].

Мустафо
Пошо
Усмонийлар империясининг 23-бош вазири
Мансаб даври
1511 – 1512
Ҳукмдор Боязид ИИ
Ўтмишдоши Харсакли Аҳмад пошо
Вориси Харсакли Аҳмад пошо
Шахсий маълумотлари
Вафоти 1512
Бурса, Усмонийлар империяси
Турмуш ўртоғи Камерşаҳ Султон
Болалари

Ҳунди Ҳанıмсултан

Султанзаде Осман Бей

Ҳаёти

Мустафо пошо ўз фаолиятини Топкапı саройида капıcıбаşı яъни „бош дарвозабон“ лавозимидан бошлаган. Бу лавозимда чет эллик элчиларни қабул қилиш маросимларида маросим бош раҳбари сифатида ҳам хизмат қилган. 1491-йилда Мустафо пошо Султон Боязид ИИ нинг қизи Камерşоҳ Султонга уйланган ва ундан Ҳунди Ҳанıмсултон исмли қизи ҳамда Султонзода Усмон Бей исмли ўғли бўлган. Боязид ИИ ҳукмронлигининг сўнгига яқин бош вазир этиб тайинланган, бироқ 1512-йилда қатл этилган.

Истанбулда Мустафо пошо иккита қадимий Византия черковини масжидга айлантирган бўлиб, бинолар кейинчалик пошонинг номи билан аталган. Улар Коcа Мустафо пошо масжиди ҳамда Атик Мустафо пошо масжидларидир.

Яна қарнг

Манбалар

  1. ↑ Мерам, Али Кемал. Тüркçüлüк ве Тüркçüлüк мücаделелери тариҳи, 1969 — 53-бет. „11 - Коcа Мустафа Паşа (Рум)“ 

Адабиётлар

  • Эйиcе, Семави. Истанбул: Петит гуиде à траверс лес монуменц бйзантинс эт турcс (Френч). Истанбул: Истанбул Матбаасı, 1955. 
  • Мüллер-Wиэнер, Wолфганг. Билдлехикон Зур Топограпҳиэ Истанбулс: Бйзантион, Константинуполис, Истанбул Бис Зум Бегинн Д. 17 Жҳ (Герман). Тüбинген: Wасмутҳ, 1977. ИСБН 978-3-8030-1022-3. 
Сиёсий идоралар
Ўтмишдоши:
Харсакли Аҳмад пошо
Усмонийлар империяси бош вазири
1511–1512
Вориси:
Харсакли Аҳмад пошо