Кодаира (японча: 小平市, Кодаира-ши?) – Япониядаги Токио Метрополисининг ғарбий қисмида жойлашган шаҳар. 2021-йилнинг 1-апрел ҳолатига кўра, шаҳарнинг тахминий аҳолиси 195.207 киши. Шаҳарда 93,654 та хонадон мавжуд. Аҳоли зичлиги ҳар квадрат километрга 9500 кишини ташкил қилади[1]. Шаҳарнинг умумий майдони 20.51 километр квадрат.

Кодаира

小平市
Шаҳар
Skyline of Kodaira
Kodaira
Байроқ
Kodaira
Герб
35°43′42.6″Н 139°28′38.8″Э / 35.728500°Н 139.477444°Э / 35.728500; 139.477444
Мамлакат Япония
Ҳукумат
 • Ҳоким Масанори Кобаяши
Асос солинган 1889-йил 1-апрел
Қачондан бери шаҳар 1962-йил 1-октябр
Майдон 20.51 км2 (7.92 кв ми)
Аҳолиси
 (Апрел 2021)
195,207
Зичлиги 9,500 киши/км2
Kodaira xaritada
Kodaira
Кодаира

Географияси

Кодаира Токио Метрополитени географик маркази яқинидаги Мусашино платосида жойлашган.

Қўшни муниципалитетлар

Токё Метрополитени:

  • Нишитокё
  • Тачикава
  • Ҳигашимураяма
  • Ҳигашиямато
  • Ҳигашикуруме
  • Кокубунжи
  • Коганеи

Иқлими

Кодаира нам субтропик иқлимга эга. Ёзи иссиқ ва қиши салқин, қор ёғмайди. Кодаирадаги ўртача йиллик ҳарорат 14,0 °C. Йиллик ўртача ёғин миқдори 1647 мм, энг ёмғирли ой эса сентябр ҳисобланади. Августда энг юқори ҳарорат 25,5 °C атрофида, энг пасти январда – 2,6 °C атрофида.[2]

Демографияси

Япония аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра,[3] Кодаира аҳолиси 1950 ва 1960 йилларда энг тез ўсиш ко'рсаткичларига эга бўлган ва ҳамон ўсишда давом этмоқда. Охирги ўн йилликларда ўсиш сур’ати секинлашган.


Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
1920 6,068—    
1930 6,558+8.1%
1940 8,674+32.3%
1950 21,659+149.7%
1960 52,923+144.3%
1970 137,373+159.6%
1980 154,61+12.5%
1990 164,013+6.1%
2000 178,623+8.9%
2010 187,035+4.7%
2020 198,739+6.3%

Тарихи

Ҳозирги Кодаира ҳудуди қадимги Мусаши провинсиясининг бир қисми бўлган. Эдо даврида Тамагава акведуки очилиши орқали асосан аҳоли яшамайдиган ҳудудларида деҳқончилик билан шуғулланиш имкони яратилган.

1878-йил 22-июл, Меижи Ислоҳотидан кейинги ерни қайта тақсимлаш жараёнида, ҳудуд Канагава префектурасининг Китатама туманига киритилди. 1889-йил 1-апрелда замонавий муниципалитетлар тизими яратилиши билан Кодаира қишлоғи ташкил этилди. Китатама тумани 1893-йил 1-апрелда Токио метрополисининг маъмурий назорати остига ўтди. Ҳудуд аҳолиси 1923-йилдаги Буюк Канто зилзиласидан сўнг, университетлар ва турар-жой биноларининг Токио марказидан кўчирилиши натижасида кескин ўсди. Кодаира 1944-йилда шаҳарча мақомига ва 1962-йил 1-октябрда шаҳар мақомига кўтарилди.

Ҳукумати

Кодаира тўғридан-тўғри сайланадиган ҳоким ва 28 аъзодан иборат бир палатали шаҳар кенгашидан ташкил топган ҳоким-кенгаш бошқарув шаклига эга. Токио Метрополиси Ассамблеясига Кодаирадан икки нафар аъзо қўшилади. Миллий сиёсат нуқтаи назаридан шаҳар Япония Диэтининг Қуйи Палатаси назоратидаги Токио 18-округ ма'мурий бирлиги таркибига киради.

Таълим

Университетлар

  • Цуда Университети
  • Каэцу Университети
  • Мусашино Сан'ат Университети
  • Ҳитоцубаши Университети (Кодаира кампуси)
  • Ширауме Гакуэн Университети
  • Ширауме Гакуэн Юқори Мактаби

Бошланғич, ўрта ва юқори мактаблар

Кодаирада Токио Метрополитени давлат Таълим Кенгаши тасарруфидаги 3 та давлат юқори мактабларини бор. Шунингдек, ногиронлар учун битта махсус таълим мактаби ҳам мавжуд.

  • Кодаира Юқори Мактаби (東京都立小平高等学校)
  • Кодаира Минами Юқори Мактаби (東京都立小平南高等学校)
  • Кодаира Ниши Юқори Мактаби (東京都立小平西高等学校)

Кодаирада 19 та давлат бошланғич мактаби, 8та давлат ўрта мактаби мавжуд.

Давлат ўрта Мактаблари:[4]

Давлат бошланғич мактаблари:[5]

Кодаирада икки хусусий бошланғич мактаб, учта хусусий ўрта мактаб ва учта хусусий юқори мактаб мавжуд.

  • Сока бошланг'ич ва о'рта мактаби (創価中学校・高等学校)
  • Кинжо юқори мактаби (錦城高等学校 (私立)
  • Ширауме Гакуэн юқори мактаби (白梅学園高等学校)
  • Дон Босcо Салесиан бошланғич ва ўрта мактаби (サレジオ小学校・中学校|サレジオ小学校・中学校)
  • Токё Сока Бошанғич мактаби (東京創価小学校)

Хорижий таълим ташкилотлари филиаллари

  • Кореа Университети

Манбалар