Кодеин (Cодеинум) — афюн таркибидаги алкалоид. Ҳидсиз, аччиқ оқ порошок, сувда ёмон эрийди. Кимёвий таркибига кўра, морфинга яқин турса ҳам, оғриқ қолдириш таъсири унга қараганда кучсизроқ. Оғриқ қолдирувчи, тинчлантирувчи, йўталга қарши восита сифатида ишлатилади. Ҳадеб ичаверилса, наркоманияга олиб келади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил