Кодек (инглизча: cодеc, cодер/деcодер – кодловчи/декодловчи) – ма’лумот ёки сигналларни ўзгартиришга қодир қурилма ёки дастур. Қуйида энг машҳур кодеклар рўйхати келтирилган:

* Аудиокодеклар ААC, АCЕЛП.ливе, АИФ, АУ, МП3, Огг Ворбис, РА, РАМ, WМА;
* Видеокодеклар ДивХ, АВИ, Cинепак, Ҳ.261, Ҳ.263, Ҳ.264, Индео, МПЕГ-1, МПЕГ-2, МПЕГ-4, РМ, РВ, WМВ.

Кодекларни Интернет ёрдамида топиш жуда осон. Кодеклар турлари жуда кўп, шунинг учун ҳар бир аудио ёки видеофайл формати учун алоҳида кодек юклаб олиш ва уни ўрнатиш мантиқсиз. Энг яхши усул – кодеклар тўпламини ўрнатишдир.

К-Лите Cодеc Паcк

К-Лите Cодеc Паcк – ҳар хил тур ва форматдаги мултимедияни узлуксиз ижро этиш учун Wиндоwснинг х86 ва х64 версияларида ўрнатилган кодеклар тўплами. Пакет ичида ҳеч қандай айғоқчи дастур ёки бошқа зарарли дастур мавжуд эмас.

Медиа Плаер Cодеc Паcк

Медиа Плаер Cодеc Паcк – яна битта кўп қиррали тўплам. Wиндоwс компютерни филмлар томоша қилиш, мусиқа тинглаш ва медиамаҳсулотни ёзиб олишга мўлжалланган кўп функцияли медиамарказга айлантиради. Пакетда юқори аниқликдаги видеоёзувларни очувчи 50 га яқин кодек мавжуд.

АИМП

АИМП – кўпчилик компютер фойдаланувчиларига яхши таниш, оддий аудиоконвертога эга қулай мусиқа плеери. У ОГГ, ФЛАC, АПЕ, WАВ, WМА каби форматларни ўзгартиришга қодир. Унинг асосий афзаллиги – соддалиги ва фойдаланишда қулайлиги, чунки унга қўшимча иловалар талаб қилинмайди.

МедиаҲуман Аудио Cонвертер

МедиаҲуман Аудио Cонвертер – аудиофайлларни конвертация қилиш имконини берувчи махсус дастур. У жуда содда интерфейсга эга, уни тушуниш ҳам осон. Уни ишлатиш учун файлларни юклаш, керакли форматни танлаш ва тугмачани босиш етарли. Унда бир вақтнинг ўзида кўплаб файлларни конвертация қилиш имконияти мавжуд.

Ҳаволалар

WАВ то МП3 - Онлине Cонвертер

Онлине Cонвертер (WАВ то МП3)

Манбалар

[1] [2]

  1. ↑ „Кодек“. ҳттпс://ру.wикипедиа.орг/. Қаралди: 18-сентабр 2022-йил.
  2. ↑ „Cодеc“. ҳттпс://эн.wикипедиа.орг/. Қаралди: 18-сентабр 2022-йил.