Kodeks
Кодекс (лотинча cодех) — 1) ижтимоий муносабатларнинг муайян бир турдаги соҳасини тартибга солувчи системалаштирилган ягона қонун ҳужжати (Фуқаролик кодекси, Жиноят кодекси ва ҳоказо). Давлатларнинг кўпчилигида меҳнат, оила, жиноят процесси, фуқаролик процесси бўйича кодекслар энг кўп амалда бўлган қонунлар мажмуи ҳисобланади; 2) қадимги китоб шаклларидан; Қадимги Римда пайдо бўлган. Дастлаб пергамент ёки папирус, кейинроқ қоғозни дафтар тарзида буклаб, тикиб тайёрланган. ВИ асрдан китобнинг асосий шаклига айланган. Китобда мавжуд бўлган муқова, саҳифа ва уларни безаш тартиби (саҳифали миниатюра, унвон ва бошқалар) ҳозирги китобларда ҳам сақланган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |