Kodlash
Кодлаш – бир коднинг белгиларини ёки белгилар гуруҳини бошқа код белгиларига ёки белгилар гуруҳига келтириш. Бирор алоқа каналига ёки қандайдир бошқа қурилмага ахборот шаклини мослаштириш талаб этилганда амалга оширилади. Мас, ҳарфлар кетма-кетлиги кўринишидаги ахборотлар телеграф коди ёрдамида маълум импулси токларга айлантирилади. Бўларни ҳисоблаш қурилмасига киритилганда ўн иккилик системасига ўзгартирилади ва бошқа К.дан кўп соҳаларда фойдаланилади. Мас, информациялар назариясида ҳаддан ташқари кўп (ортиқча) хабарларни ихчамлаштириш, хабарларни алоқа канали бўйича узатишда уларни бузувчи радиохалақитлар таъсирини камайтириш мақсадида қўлланади. Шунинг учун, мас, телеграф кодида кўп учрайдиган ҳарфлар ўрнига анча қисқа нуқта ва тирелар уйғунлашувидан фойдаланилади (қаранг: Код).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |