Koersitimetr
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Коэрситиметр - ферромагнит материалларнинг коэрситив кучини ўлчайдиган қурилма. Материалнинг магнитланганлиги бўйича коэрситив кучини ўлчайдиган К. кўп тарқалган. Бундай К.нинг иши текширилаётган материал намунасининг магнитланганлигига (мас, магнитловчи ғалтакда), унинг магницизланишига (ғалтак опқали ўзгармас ток ўтиши) ва намунанинг магнитланганлиги нолга тенг бўлган ҳолатини феррозонд (ёки бошқа асбоб) ёрдамида аниқланишга асосланган. Намунанинг магнитланиши нолга тенг бўлган ҳолатга мос келувчи ғалтакдаги токнинг қийматига қараб магницизланаётган майдон кучланганлиги Ҳт, яъни коэрситив куч аниқланади. 2-расмда электродинамик К. схемаси берилган. Бунда ўкда айлана оладиган рамка 2 ли электродинамик система 1 индикатор бўлади. Манба,?даги ток реостат 4 ва миллиамперметр 5 дан рамка 2 га боради. Манба 7 даги ток эса реостат 8 ва амперметр 9 дан ғалтак 6 орқали ўтади. Ғалтакка жойлаштирилган намуна 6 ғалтакнинг магнит майдони таъсирида магнитланади ва ғалтакдаги магнит майдони нолга тенг бўлганда индикатор намунадаги қоддиқ магнитланишни кўрсатади. Ғалтакдаги магнит майдонининг йўналишини ўзгартириб қолдиқ магнитланиш йўқотилади, бундаги магнит майдон кучланганлиги Нк коэрситив куч бўлади. К. ферромагнит материаллардан тайёрланган буюмларнинг магнит тузилишини таҳлил қилишда, электр ва радиоаппаратларнинг қисмларини магнит жиҳатдан назорат қилишда ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |