Kogeziya
Когезия (лотинча cоҳаэсус — ёпишган, бириккан) — бир хил жинсли қаттиқ ёки суюқ жисмларнинг молекулалараро таъсирлашуви натижасида яхлит жисм бўлиб бирикиши. Молекулалараро масофа ошган сари К. кучи кескин камаяди, у газларда жуда кичик, қаттик жисмларда етарлича катта. К. жисмнинг мустаҳкамлигини ифодалайди. Қаттиқ жисм парчаланганда (бурғиланганда, майдаланганда) ёки суюқликлар сочилганда, К.га тескари жараён содир бўлади (қаранг Адгезия).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |