Когон (1935-йилгача Янги Бухоро) — Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилоятида ўзининг хўжалик-маъмурий потенсиали жиҳатидан вилоят маркази бўлмиш Бухородан кейинги иккинчи йирик шаҳар. Бухородан 12 километр жануби-шарқда, Бухоро — Қарши автомобил йўли ёқасида, Канпир девор қолдиқлари ичкарисидаги обод ерда жойлашган.

Когон
шаҳар
39°43′0″Н 64°33′0″Э / 39.71667°Н 64.55000°Э / 39.71667; 64.55000
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Бухоро вилояти
Ҳукумат
 • Ҳокими Ҳаёт Ҳасанович Давлатов[1]
Асос солинган 1888-йил
Аввалги номлари Янги Бухоро
Аҳолиси
 (2023-йил)
63 800[2]
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998 65 524
Почта индекс(лар)и 200700
Kogon xaritada
Kogon
Когон

Темир йўл тугуни. Шаҳарда Бухоро вилоятининг энг катта темир йўл стансияси ва вилоятда ягона бўлган вокзал жойлашган.

Шаҳар 220 м баландликдаги текис ерда жойлашган. Январнинг ўртача температураси —0,6°, июлники 29,6°. Йиллик ёғин 125 мм. Ҳаргуш каналидан сув олади. Майдони 14,7 км². Аҳолиси 53,3 минг киши (2002), асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус, татар ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолисининг аксар қисми темир йўл транспортида ишлайди.

Шаҳар майдони — 0,01 минг км2. Аҳолиси — 58,5 минг кишидан иборат (2015). Бухоро вилояти темир йўл вокзали шаҳар ичида ва „Бухоро“ аэропорти шаҳардан 8 километр масофада жойлашган.

1929-йилдан шаҳар мақомини Янги Бухоро номи билан олган. 1935-йил шаҳарнинг номи Когонга ўзгартирилган.

Бошқа номи

Ушбу аҳоли яшаш маскани 1935-йилга қадар „Янги Бухоро“ номи билан юритилган ва шу сабабга кўра ҳозирги кўҳна Бухоро шаҳрининг номини 1940-йиларга қадар, асосан рус манбаларида, „Эски Бухоро“ деб аташ урф бўлган.

Шаҳар номининг этимологияси

Когон номининг келиб чиқиши турли хил манбааларга асосланади:

ХИХ аср охиридаги тарихий манбаларда ёзилишича, Янги Бухоро шаҳрига асос солинганда шаҳар тарҳини Россиядан келган Коган исмли бир муҳандис чизган экан. Кейинчалик Янги Бухоро шаҳрига Когон номи унинг фамилияси тарзида берилган деган фаразлар мавжуд.

Бир гуруҳ изланувчиларнинг қарашларига асосан, „Когон“ сўзи „Коҳкон“ сўзининг бузиб талаффуз этилиши натижасида келиб чиққан бўлиб, форсчадан сомон кони маъносини англатади. Рус алифбосида „ҳ“ ҳарфи бўлмаганлиги сабабли русийзабон аҳоли Коҳкон сўзини „Каган“ тарзида талаффуз қилади. Натижада қишлоқ шу тарзда айтила бошланган.

Бошқа бир манбаларга кўра „Когон“ номи „кордон“ сўзидан келиб чиққан дейилади. Ушбу ном бу ҳудудда темирчилик, бешикчилик, кулолчилик, ойнасозлик, о'роқчилик, пичоқчилик, эгарчилик, матоларга нақш босиш каби ҳунарлар билан машғу бўлган инсонлар яшагани ва қишлоқлар номи шу касб-ҳунар номи билан аталгани таъкидланади. Мисол тариқасида ҳозирги Когон шаҳридан унчалик йироқ бўлмаган Дегрез, Ойнасоз, Ганчкаш, Қурувчилар, Кончилар, По'латчи қишлоқлари мисол қилиб келтирилади.

Табиати

Когон шаҳри ўрни субтропик кенгликда ва денгиз сатҳидан 222 метр баландликда бўлиб, релефи текислик. Кундузи қуёш горизонтдан баландда туриши билан фарқланади.

Когон шаҳри Қизилқум ва Қорақум саҳроларининг ўртасидан ўрин олган бўлиб, жанубий субтропик чўлларга хос иқлимий хусусиятларга эгадир. Шаҳар ҳудуди учун субтропик белгиларга хос бўлган кескин континентал чўл иқлими характерлидир.

Кеча билан кундуз, қиш билан ёз ҳароратлари ўртасидаги иссиқлик нисбатан сернам, инжиқли баҳор, узоқ қуруқ жазирама иссиқ апрел—сентабрда давом эца, қиш ва куз ойлари ниҳоятда қисқа бўлади. Энг совуқ ой — январ, энг иссиқ ой — июл ойи ҳисобланади.

Шамол эсадиган ойлар кўп бўлади. Қиш қаслида шимолдан эсадиган шамол тезлиги 3,7 — 4,5 м/сек. бўлса, ёз фаслида шимолдан ғарбга эсадиган шамолнинг тезлиги 5,0 — 5,4 м/сек. га етади. Шамолнинг асосий эсиш йўналиши шарқдан ғарбга бўлади.

Йилнинг ўртача ҳаво ҳарорати 15.1 градус, минимал ҳарорати 25 градус, энг юқори ҳарорати 45 градусдан иборат. Энг совуқ ой — январ (+0.7 °C), энг иссиқ ой — июнлардир (+28.2 °C).

Шаҳарнинг йиллик булутлик даражаси 3,8 баллга, минимал кўрсаткич эса 1,5 баллга тенг. Йил давомида очиқ офтобли кунлар 157 кун бўлиб, йиллик ўртача ёғин 125 миллиметрни ташкил этади. Вегетасия даври 214 кун. Тупроқ оч қп’нғир, қумлоқ чўл ва шўрхок.

Бир йиллик ўртача ёғин миқдори 2,2 миллиметрга тенг. Туманли кунлар кам бўлади. Йил давомида 11 кундан ошмайди, бу ҳам қиш фаслига тўғри келади.

Тарихи

Бир гуруҳ изланувчиланинг қарашларига асоан, ХИИ—ХИИИ асрларда ҳозирги Когон шаҳри ўрнида Коҳкон қишлоғи мавжуд бўлган. Ушбу қишлоқ аҳолиси зироаткорлик билан шиғулланиб, ғалла маҳсулотларини етиштирган. Бухоро бозорларида бу қишлоқ аҳолиси томонидан сотилган буғдой ва сомон харидоргир бўлган.

Шаҳар саноат тармоқларининг шаклланиши Бухоро амирлиги даврида маҳаллий аҳоли кучи билан қурилган (1888) Закаспий (Красноводск — Тошкент) темир йўлнинг Янги Бухоро орқали ўтиши билан боғлиқ.

1888-йилдан бошлаб, Россия империясидан кўчириб келинган аҳоли Коҳкон қўрғонига жойлаштирилган. Бухоро амирлиги ҳудудига 1888-йилда темир йўл келиши муносабати билан Янги Бухоро шаҳри вужудга келган ва бу ерда амирлик сиёсий бошқаривини назорат қилувчи Россия империясининг сиёсий агентлиги ўз фаолиятини олиб борган. Кейинчалик, шаҳарда амир Абдулаҳадхон томонидан сарой қурдирилган. Шаҳрда рус-тузем мактаби бўлган.

1907-йилда Когон—Бухоро, 1915-йилда Когон—Термиз темир йўллари ишга туширилган.

1912-йил Когонда Бухоро жадидилари газеталари чоп этилган: „Бухоройи шариф“ (тожик тилида чоп этилган биринчи газета) ва „Турон“ (ўзбек тилида чоп этилган).

1917-йил 2-декабрда Когонда бўлиб ўтган амирлик ҳудудидаги рус манзилгоҳлари кенгашларининг 2-сездида амир тузумини ағдариб ташлаб, ҳокимиятни Ёш бухороликларга беришга қарор қилинган ва уч ойдан сўнг тарихда Колесов воқеаси номи билан машҳур бўлган, амирликка қарши қизил армия томонидан қуролли ҳужум уюштирилган.

1920-йилларгача Когонда ёғ заводи қурилган, тошбосма (унда Наршахийнинг „Бухоро тарихи“ ва бошқа асарлар босилган), темир йўл идораси қошида мактаблар, пахта фирмалари, турли савдо банкларининг бўлимлари очилган.

Бухоро амирлиги ҳудудидаги илк газета Когонда ташкил этилган босмахонада чоп этилган. Бу босмахонада Аҳмад Яссавийнинг "Девони ҳикмат“ шеърий мажмуаси, Хиромийнинг „Чор даарвеш“ достони (Дабирий чоп эттирган) чоп этилган.

Бухоро амирлиги тугатилишидан олдин, Бухоро босқини учун тузилган 4 та зарбдор гуруҳнинг бири Когонда жойлаштирилган. Ушбу босқиндаги асосий вазифа Когон гуруҳи зиммасига юклатилган. У Эски Бухорони эгаллаши, амир Олимхонни асир олиши ва Аркдаги хазинани эгаллаши керак бўлган.

Советлар ҳукумати даврида янги саноат корхоналари ва маданий объектлар қурилган. 1950-йиларда Газли—Когон, Муборак—Когон ва Когон-Зирабулоқ газ қувурлари ўтказилган, 1961-йилда газ компрессор стансияси ишга туширилган.

Россия кўнгилли ҳаво флоти жамиятининг („Добролёт“) О'рта Осиё бўлими Когонда жойлашган бўлган. Ундан, узунлиги 450 километр бўлган Когон—Оқ-тўқай—Дарғонота—Хива ҳаво йўли орқали йўловчилар, почта жўнатмалари ва юклар ташилган.

Административ-ҳудудий бўлиниши

Бугунги кунда Когон шаҳри ҳудудида 21 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд.

Аҳолиси

Шаҳарнинг туб аҳолиси ўзбеклар (77,1 %) бўлиб, улар 58,5 минг кишини ташкил этади. Шунингдек, шаҳрда рус (10,2 %), тожик (4,5 %), украин (0,5 %), озарбайжон (0,5 %), туркман (0,5 %), қозоқ (0,3 %), татар (0,3 %), арман (0,3 %), белорус (0,1 %), яҳудий (0,5 %) ва бошқа миллат вакилларига мансуб (5,6 %) кишилар яшашади.

2015-йилдаги маълумотга асосан, шаҳарда яшовчи 32900 нафар аҳоли меҳнат ёшида бўлиб, жумладан, саноатда 4100 киши, қурилишда 1000 киши, транспорда 9500 киши, алоқа соҳасида 300 киши, савдо, умумий овқатланиш, моддий таъминот, тайёрлов корхоналарида 2800 киши, уй-жой коммунал хўжалиги, маиший хизматда 900 киши, соғлиқни сақлаш, жисмоний таъминотда 1400 киши, халқ таълимида 1900 киши, маданият ва санъатда 40 киши, суғурта ва молия соҳасида 160 киши, бошқарув органларида 20 киши, бошқа соҳа ва тармоқларда 10600 киши иш билан банд.

Саноати

Когон шаҳрида саноатнинг кўпгина тармоқлари ривожланган бўлиб, бугубги кунда бу корхоналарда қурилиш материаллари, енгил саноат маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Шаҳарда 3 та йирик саноат корхоналари — „Когон ёғ“ ҳиссадорлик жамияти, „Олтин тола“ очиқ аксиядорлик жамияти, „Когондонмаҳсулотлари“ очиқ аксионерлик жамиятлари мавжуд. Улардан ташқари шаҳарда ун комбинати, пахта титиш фабрикаси, охак заводи, йиғма темирбетон буюмлари заводи ўз фаолиятини юритади.

Шунингдек, Когонда 3 та қўшма корхона — Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигидаги „Петромарузгаз“, Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигидаги „Бухорогенч“, Германиянинг „КНАУФ“ фирмаси билан ҳамкорликда тузилган „Бухорогипс“ фирмалари фаолият юритмоқда.

Транспорти

Когон шаҳр аҳолиси асосан автомобил ва темир йўл транспортидан фойдаланади. Шаҳар ҳудудидан Когон — Қизилтепа, Когон — Қарши магистрал йўллари ўтган. Автомобил йўллар ёқасида автомобилларга ёқилғи ва газ қуйиш шаҳобчалари қурилган бўлиб, шундан 10 таси бензин, 5 таси пропан гази, 1 та метан гази қуйиш билан хизмат кўрсатади.

Шаҳарда „Ўзбекистон темир йўллари“ давлат аксиядорлик темир йўл компанияси Бухоро бўлимига қарашли бўлган Бухоро-1 стансияси, Бухоро локомотив ва вагон деполари, Бухоро йўл масофаси корхонаси, Ҳарбий қўриқчилик хизмати, Машина-ҳисоблаш стансияси, Алоқа ва сигнализасия корхонаси (ёки ШЧ-9), Таъминот бўлими жойлашган.

Бухоро-1 стансияси

Бугунги кунда нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиёда йирик саралаш стансиялардан бири даражасига кўтарилган, юқори механизасиялашган ва янги технологиялар билан жиҳозланган Бухоро-1 стансиясининг ёши бир асрдан ошган.

Таълим тизими

Когон шаҳрида 12 та умумтаълим мактаблари, 15 та мактабгача таълим муассасалари ва 1 та мусиқа мактаби мавжуд. Булардан ташқари шаҳарда „Когон мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи“ ва „Когон саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи“ мавжуд.

Соғлиқни сақлаш

Шаҳрда 6 та тиббиёт бирлашмаси мавжуд бўлиб, жумладан, 1 та стасионар муассаса, 1 та шаҳар марказий касалхонаси, 1 та касалхона, 1 та стоматология поликлиникаси, 1 та туман ДСЕНМ ва темир йўл касалхоналари фаолият кўрсатади.

Бугунги кунда Когон шаҳрида турли хил касалликларни даволовчи хусусий корхоналар ҳам ташкил этилган.

Археология ва архитектура ёдгорликлари

Шаҳарда 2 та археология ва 38 та архитектура ёдгорликлари мавжуд. Археологик ёдгорликлар Зирабодтепа ва Хўжа Баргитепалар бўлиб, улар ўрта асрларга тегишли деб баҳоланганлар. Архитектура ёдгорликларининг эса барчаси 19 асрнинг охири — 20 асрнинг бошларига тегишли бўлиб, улардан энг машҳурлари: Амир саройи (1947-йилдан шаҳар темирйўлчилари маданият саройи), Православ черкови, Россия империяси даврида Сиёсий Агентлик биноси (ташландиқ ҳолатда), Телеграф биноси (ташландиқ ҳолатда) ва Синагога (ташландиқ ҳолатда) вазифасини ўтаган меъморий ёдгорликлар.

Юқорида кўрсатилган барча ёдгорликлар О'збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2019-йилдаги 846-сон қарорига асосан „Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк об’ектлари миллий рўйхати“га киритилган бўлиб, ҳозир давлат ҳимоясидадирлар. Ушбу рўйхатга киритилмаган тарихий-меъморий ёдгорликлардан Шоҳмасжид ва Шоҳинажиб (Зиробод) масжидлари, Амир саройи комплекси таркибида бўлган ва у билан бир вақтда қурилган 3 та бино ҳам мавжуд[3].

Оммавий ахборот воситалари

Когонда „Когон ҳаёти“ ва „Темирйўлчи овози“ („Голос железнодорожника“) газеталари нашр этилади.

„Когон ҳаёти“ газетаси бугунги кунда Когон шаҳар ва туман ҳокимлигининг расмий нашри бўлиб ҳисобланади. Ушбу газета 1931-йил 5-сентабрда „Когон зарбдори“ номи остида нашр этила бошланган. Ундан кейинги даврларда, газета номи турли сабабларга кўра бир неча маротаба ўзгартирилга: „Когон ударниги“ (1935-йилдан), „Коммунистик меҳнат учун“ (1965-йилдан), „Меҳнат байроғи“ (1989-йилдан). Газета охирги номини 1996-йилда олган. Ўзбек тилида нашр этилади.

Когонда 1990-йил 12-октабрдан бошлаб нашр этила бошланган „Темирйўлчи овози“ („Голос железнодорожника“) газетаси икки тилда — ўзбек ва рус тилларида чоп этилади.

Манбалар