Koguryo
Когурё — қад. корейс қабиласи, кейинчалик милоднинг дастлабки асрларида Корея ярим оролдаги 3 та давлат (К., Пекче, Силла) дан бири. К. қабиласи милодий И аср бошига келиб Амноккан дарёсининг ўрта оқимидаги ҳудудларда истиқомат қилган. Когурё давлати ИВ аср охирида равнақ топган. 612 йил у Хитойдаги Суй сулоласининг босқинчилик юришини қайтарган. 668 йил Хитойнинг Тан сулоласи қўшинлари Силла давлати билан иттифокдикда К.ни тор-мор қилган. К. ерлари улар ўртасида тақсимлаб олинган.[1]
Когурё қироллиги
Когурё (Гогурё) қироллиги — Шимолий Корея ва Манчжуриянинг ўрта ва жанубий қисмида мавжуд бўлган 3 қиролликдан бири. Когурё— милодий 668-йилларда мавжуд бўлган. Когурё дастлаб қабиланинг номи бўлган. И аср бошларида когурёликлар Ялуцзян (корейсча Амноккан) дарёсининг ўрта оқими бўйида истиқомат қилишган. Когурё ҳақидаги биринчи батафсил маълумот Хитой сулолалари тарихи (Сан го чжи, ИИИ аср)да кўрсатиб ўтилган. Унга кўра, Кочосон урушидан кейин, когурёликлар Сюанту округи таркибига киритилган. Когурё 37-йилда эса Когурё қироллиги ташкил топган.
Когурё қироллигига Тонмёнсон асос солган. Унинг туғилиши ҳақида бир афсона бор. Бир Пуё подшоси дарёлар худоси Хебо („Дарё худоси“)нинг қизини ўзига хотин қилиб олган. Подшо дарҳол хотинини қамаб қўяди, аммо у қуёш нурларидан ҳомиладор бўлиб қолади ва катта тухум туғади. Подшо тухумни йўқ қилмоқчи бўлади, лекин ҳеч нарса қила олмагач, тухумни хотинига қайтариб беради ва у тухумни парваришлайди. Тез орада тухумдан болакай чиқади, унга Жумонг (Чжумен) деб исм қўйишади, унинг исми „моҳир мерган“ маъносини англатган. Пуёликлар уни ўлдирмоқчи бўлишган, бироқ подшо бунга ижозат бермаган. У Жумонгга отларни боқиш учун фармон берди. Қишки ов пайтида Жумонг биргина камон ўқидан фойдаланиб, ҳайвонларни тўлдириб ташлади ва бу буюк одам рашкдан уларни ўлдиришни хоҳлаб қолди. Онасининг маслаҳати билан Жумонг жануби-шарқдаги Янвейдонга жўнаб кетади. Таъқибдан қочаётган пайтида Жумонг дарёдан уни ҳимоя қилишини сўрайди, кейин эса балиқ ва тошбақалардан кўпирик ясалиб, Жумонг дарёдан кесиб ўтади. У қирғоқнинг нариги тарафида 3 та одамни учратади ва улар Жумонг билан бирга Хешенгу шаҳрига боришади. Бу ерда Жумонг Когурё (хитойча Гаогоули ёки Гаосзюнли) давлатига асос солади. Пуё асосчиси билан Тонмён ҳақидаги афсоналар бир-бири билан боғлиқ. Дастлабки қиролларнинг рўйхатлари Самгук Саги ва Хитой хроникаси Бейшида келтирилган. Жумонгнинг хотини Пуёда қолган ва ўғил фарзанд Шилюйсени дунёга келтирган. Жумонг Когурёни бошқарётган пайтда, Шилюйсени исмини Люйда-Юримён билан алмаштиришади ва у онаси билан отасининг олдига жўнаб кетади. У ўғлига давлат ишларини ўргатди. Жумонг ўлгач, унинг вориси Юри, кейин эса набираси Жули-Темусин бўлди. Жулидан кейин эса унинг ўғли Молай-Мобон бошқарди.
Пойтахти — Чолбон (м.а. 37 — милодий 4), Кунне (4—427), Пёнгян (Пхенян; 427—668). Когурё 244—246-йилларда Вей давлати билан уруш олиб боради. 313-йилда эса Дайфан ва Лолан округларини босиб олиб, хитойликларни бутунлай ўз ҳудудидан қувиб чиқаради. Шундан сўнг Когурё кучли қиролликка айланади. Квангетхо Буюк даврида эса ўз қудратининг чўққисига эришади. Когурё 598—614-йиллардаги Суй босқинчиларининг ҳам юришларини мардонавор қайтаради. 645-йилда эса Тан императори Ли Ши Мин 700 минг кишилик қўшин билан билан Когурёга юриш бошлайди. 648-йилда эса Тан империясининг қўшинлари бутунлай тор-мор келтирилади. 661-йилда эса иккинчи Когурё-Тан уруши бўлиб ўтади. Бу сафар ҳам Когурё ғалаба қозонади. Бироқ 666-668-йиллардаги учинчи урушда Силла-Тан иттифоқи Когурёни тамомила босиб олишади. Шу 645-йилги Когурё-Тан уруши. тариқа, шимоли-шарқий Осиёдаги 5 та қудратли давлатдан бири шармандаларча мағлуб этилди. Империя босиб олинган 5 вилоят, 176 шаҳар, 667000 (Самгук Саги бўйича: 990000) хонадонни 9 дудудфу (ноиблик), 42 вилоят ва 100 уездга айлантиришади. Уларнинг барчаси Андун духуфу (ҳарбий ноиблик) таркибига киритилади. Унинг биринчи ноиби Сюэ Женгуй бўлган.
Қўшимча маълумотар. 612-йилда Хитойнинг Суй сулоласи босқинчилик юришларини қайтарган. Бу курашда қўмондон Ул Чимундоқ ғалаба қозонган. 645-йил баҳорда Тан императори Мин (Ли Ши Мин; 627-649 йй) Когурёга юриш бошлайди. Император Миннинг 700 минг кишилик қўшини бор эди. Император Мин Анъси қал’асига ҳужум қилади. Анъси қал’абошиси Ян Манчун император Минни қақшатқич мағлубиятга учратади. Император Миннинг эса бир кўзи жароҳатланади. Император орқага чекинаётган пайтида Лаузе ботқоғида Когурёнинг бош қўмондони Ён Кесамун унга етиб олади. Ботқоқдан кўп сонли қурбонлар йўқотиб, Тан пойтахти Чанъанга зўрға етиб боради. Тарихий манбаларга кўра, император Мин 649-йилда оғир касалликдан вафот этади. 661-йилда Тан империяси олий қўмондон Ли Чин бошчилигида Когурёга иккинчи юришини бошлайди. Бу юриш ҳам кутилган натижа бермайди. Қўмондон Ён Кесамун Тан газандаларини қувиб бориб, Буюк Хитой деворини кесиб ўтади ва Пекин ҳамда Шандун ўлкаларини қўлга киритади. Ён Кесамуннинг бу юришидан сўнг Пекин ва Шандун ўлкаларида Кўрёчжен, Кўрёпан жуғрофий номлари вужудга келади. 666-йилда Тан империяси Когурёга учинчи юришини бошлайди. Урушга баҳона вазифасидан четлаштирилган марҳум Ён Кесамуннинг тўнғич ўғли Ён Намсенгни вазифасига қайтариш эди. Бу пайтда Ён Намгеун Когурё қўшининг бош қўмондони эди. Бу сафар ҳам Тан қўшинига қўмондон Ли Чин бошчилик қилади. 667-йил сентабр ойида Тан қўшинлари Лядоннинг олд ҳимоя чизиғи бўлган Син қал’асини қўлга киритади. Бунинг натижасида атрофдаги 16 та майда қал’алар душман қўл остига ўтади. 668-йил феврал ойида олий қўмондон Ли Чин саркарда Сюэ Женгуйга Когурёнинг асосий таъминот захираси бўлган Пуё қал’асини эгаллашни буюради. Пуёнинг эгалланиши Лядоннинг жанубий сарҳадлари анча заифлашганини билдирарди. 668-йил Силла қироли Мунму 200 минг кишилик қўшин билан Когурёнинг иккинчи пойтахти ҳисобланувчи Хан қал’асини қўлга киритади. Мунмунинг мақсади Хан қал’асини босиб олиб, бутун Хванхе ҳудудини эгаллаш эди. Ниҳоят, Силла қўшини Пёнгянга етиб келиб, Тан қўшини билан бирлашади. 668-йил сентабрда иттифоқчилар Пёнйганни эгаллашади. Улар Пёнгянни ёқиб юбориб, Когурёнинг сўнги 28-қироли Пожон ва ўз жонига қасд қилиб омон қолган Ён Намгеунни асир олишади. Шу тариқа шимоли-шарқий Осиёдаги 5 та қудратли давлатдан бири шармандаларча барҳам топади. Тан империяси Когурёни 9 та вилоят, 42 та бўлинма ва 100 та туманга бўлиб, бошқариш осон бўлиши учун маркази Пёнгян бўлган Андун улусини ташкил қилишади. 3 қироллик тарихий манбаларига кўра, Андун улусига ноиб этиб саркарда Сюэ Женгуй тайинланган.
Когурё қироллари
| Т/р | Вафотидан кейинги исми (асл исми) | Ҳукмронлик даври |
|---|---|---|
| Афсонавий йўналиш | ||
| 1 | Тонмёнсон (Жумонг, Кожумон, Чхумо, Санхе) | м.а. 37—19 |
| 2 | Юримён (Юри, Юрю, Нури) | м.а.19 — милодий 18 |
| 3 | Темусин (Даэмусин) (Мухюл) | 18—44 |
| 4 | Минджун (Хесекчу) | 44—48 |
| 5 | Мобон (Хеу, (Хе) Эру, У, Манне) | 48—53 |
| Буюк император йўналиши | ||
| 6 | Тхеджохо (Кун, Осу) | 53—146 |
| 7 | Чхатхе (Сусон) | 146—165 |
| 8 | Синтхе (Пекко, Пекку) | 165—179 |
| Хвандо-Кукне йўналиши | ||
| 9 | Когукчхон (Намму, ИИмо) | 179—197 |
| 10 | Сансан (Чону, Вигун) | 197—227 |
| 11 | Тончхон (Увиго, Кёчхо) | 227—248 |
| 12 | Ёнбул (Ёнбул) | 248—270 |
| 13 | Сочхон (Якро, Ягу) | 270—292 |
| 14 | Понсан (Санбу, Сапсиру) | 292—300 |
| 15 | Мичхон (Ибул, Убул) | 300—331 |
| 16 | Когугвон (Саю, Ю, Све) | 331—371 |
| 17 | Сосурим (Кубу) | 371—384 |
| 18 | Когугян (Ирён, Оджиджи) | 384—391 |
| 19 | Квангетхо Буюк (Тамдок, Ан) | 391—413 |
| Пхенян йўналиши | ||
| 20 | Чансухо (Жансу) (Корён, Корён) | 413—491 |
| 21 | Мунджамён (Наун, Коун) | 491—519 |
| 22 | Анджан (Хинан, Коан) | 519—531 |
| 23 | Анвон (Поджон, Коджон) | 531—545 |
| 24 | Янвон де жоёнк (Пхёнсон) | 545—559 |
| 25 | Пхёнвон (Янсон, Тхан, Коян) | 559—590 |
| 26 | Ёнянхо (Ковон, Тевон) | 590—618 |
| 27 | Ённю (Коконму, Сон, Кому) | 618—642 |
| 28 | Поджан (Божанг) (Коджан, Поджан) | 642—668 |
Манбалар
- ЎзМе 1-12 жилд. Т.:2000-2005
- 7-синф жаҳон тарихи. Т.Салимов, С.Маҳкамов.2013
- Дарвешлар қироллиги ёхуд Афсоналар юрти тарихи. С.Бекчанов, Н.Оллаберганов.2014
Ҳаволалар
- тарих.уз (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-01-11 санасида архивланган)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |