Коимбатур, Коямпуттур -Ҳиндистоннинг жан. қисмидаги шаҳар. Тамилнад штатида. Аҳолиси 820 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари, шаҳар атрофи билан 1,1 млн.). Темир йўл тугуни. Мамлакатнинг жанубидаги тўқимачилик саноатининг йирик маркази. Тўқимачилик машиналари, электромоторлар ишлаб чиқарилади. Озиқ-овқат, кимё, семент саноати корхоналари бор. Кино саноати ривожланган. Гипс олинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил