Кожаэли, Вифин ярим ороли — Туркиядаги ярим орол. Қора денгиз, Босфор бўғози ва Мармар денгизининг Измит қўлтиғи оралиғида. Ўз. 75 км чамасида, кенглиги 50 км гача. Бал. 537 м гача бўлган плато ва дўнг тепалардан иборат. Кварсит, оҳактош ва қумтошлардан тузилган. Кенг баргли ўрмонлар, Ўрта денгиз бўйи буталари билан қопланган. Жан. соҳилларида қурортлар (жумладан, Анадолу Ривераси) бор. К.да Измит, Истанбулнинг Осиёдаги қисми — Ускудар жойлашган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил