Кожики(японча 古事記, Қадимги ишлар ҳақидаги қайдлар) - тарихий ва афсонавий антология.

Кожики “Қадимги ишлар ҳақидаги қайдлар” 712 йил

Кожики асарининг яратилиши

Нара даврида давлат тузумини тартибга солиш ва мустаҳкамлаш учун биринчи ёзма ёдгорликлар яратилади. Уларнинг ичида энг биринчиси – “Кодзики” тарихий афсонавий то’плам. У император Томму Оно Ясумаронинг яқин кишиси, сарой катта амалдори томонидан ёзилган. 751 йилда нома’лум шоир томонидан тузилган “Кайфусо” хитой ше’рлари то’плами. Унга япон шоирлари томонидан хитой тилида ёзилган ше’рлар киритилган. Бу то’пламнинг 64 та муаллифидан 18 таси (бошқа ма’лумотларда эса – 21 та) “Манёшу” антологиясининг муаллифлари бо’лишган, уларнинг орасида таниқли шоир Отомо Табито ва бошқа шоирлар бор. Бундай то’пламнинг пайдо бо’лиши хитой мактаб та’лимининг кенг тарқатилганлиги билан боғлиқ. Нара даврида, ВИИИ асрда, сарой амалдорларидан алоҳида билим даражаси талаб қилинган ва бу даврда улар энг о’қимишли одамлар бо’лишган. Катта э’тибор хитой адабиёти]]ни, айниқса, ше’риятни, о’рганишга берилган. Ше’риятни о’рганиш бу биринчи навбатда ше’р ёза олишини билдирган, бу адабий та’лимнинг талабларидан биридир.Хитой ше’рларининг то’плами пайдо бо’лган. Ко’пчилик ше’рларда Лао-сзи ва Чжуансзининг, я’ни даосизм ғояларининг та’сирини учратиш мумкин. Уларда яна конфуций динининг қарашларини ко’риш мумкин. Ше’рларда буддизм оҳангларини ҳам учратиш мумкин. То’пламнинг учдан бир қисмини дабдабали зиёфатлар,олқиши ва табрик қо’шиқлари эгаллайди ҳамда император буйруғи билан яратилган ше’рлар ко’п. Ба’зи ше’рлар ва айрим образлар “Манёсю” қо’шиқлари билан о’хшаб кетади, бироқ адабий ҳаракатнинг умумий оқими учун то’плам муҳим ма’но касб этган. Хитой адабиётининг та’сири анча кечроқ сезилган. ВИИИ асрнинг иккинчи ярмида яратилган “Манёшу” катта ше’рий антологияси биринчи адабий ёдгорлик бо’либ қолган. Ҳар хил тарихий қатламлар, хилма-хил ижтимоий табақалар ва ҳудудий о’раб олиниш, о’зининг мазмуни, мавзуси, услуби бо’йича ҳар хил бо’лган бу ёдгорлик о’з даври адабий ҳаётининг то’лиқ акси ва адабий ҳаракатнинг ривожланишидир. Унинг пайдо бо’лиши Нара даври япон ше’риятининг гуллаб яшнашини акс эттирган.

Яна қаранг

Адабиётлар

  1. Шуичи Като. А Ҳисторй оф Жапанесе Литературе (Тҳе Фирст Тҳоусанд Еарс) ИСБН4-7700-2934-9., 2002
  2. Мухтаров Т. Гулямов И. - Литература Японии. Т., 2009
  3. Кодзики (Записи о деяниях древности) Свиток1-й, Мифы Пинус Евгений Михацлович «Шар» Санкт-Петербург 1994г.