Kojikode
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кожикоде, Каликут - Ҳиндистоннинг жанубий қисмидаги шаҳар, Керала штатида. Аҳолиси 450 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Шаҳарга Арабистон денгизининг Малабар соҳилидаги портдан тропик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинади. Тахта тилиш ва ёғочсозлик саноати корхоналари бор. Ўсимлик мойи, парфюмерия, селлюлоза ишлаб чиқарилади ва балиқ овланади. 16— ХВИИ асрларда ҳунармандчилик усулида миткал (калико) тўқиш билан машҳур бўлган (шаҳар номи ҳам шу номдан келиб чиққан). Ибн Можид 1498-йилда Васко да Гама бошчилигидаги кемаларни Ҳинд океани орқали Кожикодега олиб ўтган. Ўша вақтда шаҳар Ҳиндистоннинг йирик савдо ва ҳунармандчилик марказларидан бири эди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |