Kokkomikoz
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Коккомикоз — данакли мева дарахтларида Cоcомйcес ҳиэмалис замбуруғлари қўзғатадиган касаллик. Асосан, ўсимлик барглари касалланади. Май ойининг охири — июн ойи бошларида баргнинг устки қисмида кўп миқдорда майда (0,5—2 мм) тўқ қўнғир доғлар пайдо бўлиб, сўнгра доғлар кенгайиб, бир-бири билан қўшилиб кетади. Меваларда эса йирик жигарранг-оқиш доғлар ҳосил бўлади. Ўлган тўқима тўкилиб кетгач, ўрнида майда тешикчалар ҳосил бўлади, касаллик кучли кечганда барглар тўкилиб кетади. Баҳорда ёмғирнинг кўп ёғиши, шудринг , паст ҳарорат (21° атрофида) касалликнинг авж олишига қулайлик яратади. Кураш чоралари: тўкилган баргларни йиғиб олиш ва йўқотиш; дарахтларга куртаклар бўртишига қадар мис купороси (3—4%), нитрафен (3%) пуркаш; куртаклар бўртишигача, гулдан тушиши билан ва ундан кейин 15—20 кун ўтгач, бордо суюклиги, мис хлор оксиди, кўзан, каптан, синеб каби фунгицидларнинг бирортаси билан ишлов бериш.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |