Kokos palmasi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кокос палмаси (Cоcос нуcифера) — палмадошлар оиласига мансуб доим яшил дарахт. Бўйи 20–25 м, диаметри 60 см ча. Танаси учида бўйи 3–6 м келадиган пацимон барглари тўп бўлиб жойлашган. Гули рўваксимон тўпгул. Меваси йирик, данакли (кокос ёнғоғи деб ҳам аталади), янгилигида оғирлиги 1,5—2,5 кг . Кокос палмаси тропиклардаги океан соҳилларида кўп тарқалган. Копраси (эти)дан кокос мойи, хуштаъм кокос сути олинади. Ёғочи қурилиш материали ҳисобланади. Кокос палмасининг ёш барглари ҳам, мевасининг пишгани ва думбули ҳам овқатга ишлатилади. Тўпгули кесилган жойдан оқиб чиқадиган ширадан вино, ширин ичимлик ва қанд тайёрланади. Кокос палмасигаўхшаш бутия палмаси (Бутиа cапилата, В. жагатай) манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |