Koksidlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Коксидлар (Cоccиниэа ёки Cоccоидеа) — тенг қанотлиларга мансуб ҳашаротлар туркуми. Майда (0,6– 1 мм), баъзан ўртача (1,5 см) катталикда. Жинсий диморфизм яққол ривожланган. Урғочиларининг тузилиши жуда соддалашган; танаси бош, кўкрак ва қорин қисмига ажралмаган; сирти мумсимон модда билан қопланган, қанотлари бўлмайди. Эркақлари бир жуфт қанотли, оёқлари ривожланган, оғиз органлари редуксияга учраган. К. кенг тарқалган, айниқса, тропикларда жуда кўп ва хилма-хил бўлади. Ер юзида К.нинг 4000 тури, Ўрта Осиёда эса 120 тури қайд этилган. Унсимон червецлар (Псеудосоccидаэ), кермеслар (Кертоcоccидаэ), жуфт безли червецлар (Астеролеcаниидаэ), сохта қалқонли К. (Cоccоидаэ), ақлердлар (Аcлердидаэ), қалқондорлар (Диаспидидаэ) ва бошқа кенг тарқалган. К.нинг личинка ва урғочилари мевали ҳамда манзарали дарахтларга жиддий зарар етказади. Кўпчилик турлари партеногенетик кўпаяди. Уруғланмаган тухумлардан чиққан сер-ҳаракат "дайди" личинкалар озиқланиш ва ривожланиш учун дарахт танаси бўйлаб жой излайди; қулай жой топгач, танага ёпишиб олиб узун санчибсўрувчи оғиз аппаратини ўсимлик танасига санчиб ҳаракациз ҳолатга ўтади ва устига қалқонча ҳосил қилиб, 3— 4-марта пуст ташлайди ва шу қалқонча остида вояга етган ҳашаротга айланади. Одатда, йилига 1—2, ҳатто 3—4-мартагача насл беради. К.нинг кўпчилик турлари (мас, калифорния қалқондори) карантин обект ҳисобланади. К. орасида фойдали турлари ҳам учрайди; бўёқ берувчи қуртлар томонидан ажралиб чикддиган елимсимон моддадан кошенил бўёғи олиш учун фойдаланилади. Кураш чоралари: янги барпо этилаётган ва қуриган кўчатлар ўрнига янгиси экиб тўлдирилаётган боғларга К.нинг тушишига йўл қўймаслик ва мавжуд боғларда тарқалган қалқондорларни йўқотишдан иборат. Кимёвий кураш чораларидан экиладиган кўчат ва қаламчаларни махсус камераларда бромметил билан фумигация қилиш, зарарланган дарахтларга эрта баҳорда нугор, малфос, 30-препарат пуркаш қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |