Kolchedanlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Колчеданлар (Кичик Осиё ярим оролдаги жой номидан) — рудали минераллар: темир, мис, кобалт, никел ва бошқаларнинг олтингугуртли (сулфидли), бисулфидли, кам ҳолларда моносулфидли бирикмаларининг умумий номи. К.нинг кўп тарқалган турлари — олтингугуртли колчедан — ФеС2 (пирит), мис колчедани — CуФеС2 (халкопирит) ва бошқа К. қаттиқ, металлдек ялтироқ, мураккаб комплексли рудадир. Пирит таркибида 53,4% олтингугурт, 46,6% темир мавжуд. К. конлари турли геологик жараёнлар, мас, магманинг кристалланишида (мис-никелли колчедан) ва скарнларнснг пайдо бўлишида (мис, олтин колчедани) ҳосил бўлади. К. вулкан минтақалари орасида узунлиги бир неча минг км ли уюмлар ҳосил қилади. Вулкан отилишидан чиққан эритмалар катта миқдорда металларни олиб чиқади, улар олтингугурт буғлари билан бирикиб сулфидли К. конларини ҳосил қилади. Колчедан конлари дунё бўйича кенг тарқалган. Ўзбекистонда (Олмалиқ) полиметалл, қўрғошин, мис-рух ва бошқа колчедан конлари бор. К. металлургия саноати учун муҳим аҳамиятга эга. Пиритдан, асосан, олтингугурт комбинатаси олишда фойдаланилади. Шунингдек, уни қайта ишлаш натижасида олинадиган олтин, кумуш, никел, кобалт, висмут ва бошқа қимматбаҳо металларнинг консентратори ҳам ҳисобланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |