Kolibrilar
Колибрилар (Трочили) — узунқанотлилар туркумининг кенжа туркуми. 319 турни бирлаштиради. Асосан, Марказий ва Жанубий Америка, айрим турлари Шимолий Америкада тарқалган. Қушлар орасида энг кичиги, баъзиларининг катталиги қовоғаридек келади. Оғирлиги 7,8 г. Ташқи кўриниши ҳар хил, патлари ранг-баранг. Тумшуги узун ва ингичка, тўғри ёки бир оз қайрилган. Жуда тез учади, қанотини тез қоқиб, ҳавода муаллақ тура олади. Тоғ, текислик, ўрмон, боғ ва чўлларда яшайди. Кўп вақтини ҳавода ўтказади. Ерда юролмайди. Вазни 0,2 г лик 2 та тухум қўяди. Тухумини 14—19 кун босади. Боласи бир ойда учирма бўлади. Колибрилар, гул нектари, қисман майда ҳашаротлар билан озиқланади.[1]
| Колибрилар | |
|---|---|
|
Тўрт колибри (Тринидад ва Тобаго) | |
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Ҳайвонлар |
| Тип: | Хордалилар |
| Синф: | Қушлар |
| Туркум: | Узунқанотлилар |
| Бинар номи | |
|
(Вигорс, 1825-йил) | |
| Остоилалар | |
|
†Эуротрочилус | |
Галерея
Манбалар
Ҳаволалар
| Викиомборда „Трочилидаэ“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Колибрилар — фотолар, видеолар, мақолалар ва кўп сўраладиган саволлар (ингл.)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |