Колима — Мексикадаги штат, Тинч океан соҳилининг жануби-ғарбида. Майд 5,5 минг км² (Ревиля-Хихедо ороллари билан бирга). Аҳолиси 540,6 минг киши (2000). Маъмурий маркази — Колима шаҳри Релефи тепалик ва тоғлардан иборат (баландлиги 1000 м гача). Тез-тез зилзила бўлиб туради. Камбар соҳилбўйи қисмида тропик иқлим. Ўртача ойлик температура 24—28°. Йилига 700–900 мм, тоғларда 1300 мм гача ёғин ёғади. Колима — мамлакатнинг қолоқштатларидан. Иқтисодий фаол аҳолининг 3/5 қисми қишлоқ хўжалигида банд. Армерия дарёси ҳавзасида мева, шакарқамиш, ер ёнғоқ, тамаки экилади. Озиқ-овқат, тамаки, кўн поябзал саноати корхоналари бор. Асосий транспорт воситаси темир йўл бўлиб, Мансанило йирик портини Мехико билан боғлайди.[1]

Колима
испанча: Cолима

Герб
Gerb
Байроқ
Bayroq
Штат
Таркибида 10 муниципалитет
Маъмурий маркази Колима
Йирик шаҳари Мансанило
Асос солинган санаси 5-феврал 1857
Губернатор Марио Ангиано Морено (Марио Ангуиано Морено), ПРИ PRI с 01.11.2009
Расмий тили испан
Аҳоли (2010) 650 555
Зичлиги 119,26 киши./км²
Миллатлар таркиби Метислар, оқлар, афро-мексикаликлар.
Динлар таркиби Католиклар (93 %), протестантлар ва эвангеллар (2,9 %), бошқа насронийлар(1,4 %), яҳудийлар (0,1 %), бошқа динлар(0,1 %), атеистлар ваагностиклар (1,8 %).
Майдони 5 455 км² (29-ўрин)
Баландлиги
денгиз сатҳидан
 Баланд чўққиси


 3860 м
Кенглиги 19º 31' — 18º 41' Н
Узунлиги 103º 29' — 104º 41' Э
Вақт минтақаси УТC-6
Код ИСО 3166-2 МХ-CОЛ
Почта индекси Cол.
Расмий сайти ҳттп://www.cолима-эстадо.гоб.мх/
Харитада
Kolima xaritada
19°05′48″Н 103°57′39″W / 19.09667°Н 103.96083°W / 19.09667; -103.96083

Манбалар

  1. ↑ "Колима" ЎзМЕ. К-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-04-19 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил