Kollaj
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Коллаж (франс. cоллаге — елимлаш, ёпиштириш) — тасвирий санъатдаги техник усул; бирор бир асос матери-алга ундан ранг ва сифати билан фарқланувчи материални ёпиштириб асар яратиш; шунингдек, шу усулда яратилган санъат асари ҳам К. деб аталади. Асосан графикада асарнинг ўзига хос таъсирчанлигини кучайтиришда қўлланади, ранг-баранг , турли материалларнинг фавқулоддаги уйғунлиги таъминланади. К. кубизм, футуризм ва дадаизм вакиллари томонидан расман ижодий тажриба сифатида киритилган. Кейинчалик рангтасвирда ҳам К. қисман қўлланган ҳоллар учрайди. Ўзбекистон рассомлари (Ўзбекистон халқ рассоми Т. Миржалилов ва бошқалар) ҳам К. усулида асарлар яратишган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |