Kollegiallik
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Коллегиаллик — бошқариш принсипи, бунда раҳбарлик ваколатли шахслар гуруҳи (коллегия) томонидан амалга оширилади, мазкур шахсларнинг ҳар бири муайян фаолият соҳаси учун шахсий жавобгар бўлади. К.нинг ҳал қилувчи ва маслаҳат берувчи шақллари бўлади. К.нинг ҳал қилувчи шакли айрим давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлик фаолиятига хосдир. К.нинг маслаҳат берувчи шакли, асосан, яккабошчилик асосида иш олиб борадиган хўжалик бошқариш органларида учрайди. Уларда коллегияларнинг қарорлари раҳбар (яккабошчи) рози бўлгандагина кучга киради. Бунда раҳбар, одатда, коллегия раиси ҳисобланади. К., шаклидан қатъи назар, шахсий жавобгарлик унинг самарали ишлашининг ҳал қилувчи шартидир.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |